Nehemiah 13:25 — Compare Translations
2 translations compared side by side
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Шунинг учун мен уларга танбеҳ бердим, уларни лаънатладим, баъзиларини урдим, сочларини юлдим. Уларга шундай дедим: “Ҳатто Исроил шоҳи Сулаймон бундай аёлларга уйланиб, гуноҳ қилган эди! Бир ўйлаб кўринглар! Халқлар орасида Сулаймонга ўхшаган шоҳ йўқ эди. Худо уни яхши кўриб, уни Исроил устидан шоҳ қилган эди. Шунга қарамай, бутпараст аёллар уни гуноҳга бошладилар. Мана энди сизлар ҳам ҳудди шундай гуноҳга қўл урганингизни эшитиб турибмиз! Сизлар Худога қарши ўтакетган қабиҳлик қиляпсизлар! Бутпараст аёлларга уйланиб, Худога бевафолик қиляпсизлар!” Мен Худонинг номини ўртага қўйиб: “Биз бу ердаги бегона халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз”, деб уларга қасам ичдирдим.
Uzbek Latin 2016 (UZLBC) (Muqaddas Kitob)
[25-27] Shuning uchun men ularga tanbeh berdim, ularni la’natladim, ba’zilarini urdim, sochlarini yuldim. Ularga shunday dedim: “Hatto Isroil shohi Sulaymon bunday ayollarga uylanib, gunoh qilgan edi! Bir o‘ylab ko‘ringlar! Xalqlar orasida Sulaymonga o‘xshagan shoh yo‘q edi. Xudo uni yaxshi ko‘rib, uni Isroil ustidan shoh qilgan edi. Shunga qaramay, butparast ayollar uni gunohga boshladilar. Mana endi sizlar ham huddi shunday gunohga qo‘l urganingizni eshitib turibmiz! Sizlar Xudoga qarshi o‘taketgan qabihlik qilyapsizlar! Butparast ayollarga uylanib, Xudoga bevafolik qilyapsizlar!” Men Xudoning nomini o‘rtaga qo‘yib: “Biz bu yerdagi begona xalqlar bilan quda–andachilik qilmaymiz”, deb ularga qasam ichdirdim.