bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Peter 5
1 Peter 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
1
Эй жамоатоқсоқоллари, энди сизларга бир насиҳатим бор. Мен ҳам сизларга ўхшаган оқсоқолман. Масиҳ чеккан азоблари ҳақида шаҳодат берувчи ва зоҳир бўладиган улуғворлигининг иштирокчиси сифатида сизлардан ўтинаман:
2
Худонинг назоратингиздаги сурувини яхши боқинглар. Бу хизматни мажбур бўлганингиз учун эмас, балки чин кўнгилдан, Худога манзур тарзда бажаринглар. Шунчаки пулпарастлик мақсадида эмас, самимият билан ижро этинглар.
3
Қўлингиз остидаги сурувга ўз ҳукмингизни ўтказмай, уларга ўрнак бўлинглар.
4
Ана шунда, Бош Чўпонимиз — Масиҳ зоҳир бўлганда, сизларга сўлмас, улуғворлик тожи берилади.
5
Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят қилади.
6
Шундай экан, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар. У Ўз вақтида сизларни юксалтиради.
7
Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.
8
Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди.
9
Иблисга мустаҳкам имон билан қарши туринглар. Шуни билингларки, бутун дунёдаги имонли биродарларингиз сизлар каби азобларга дучор бўлмоқдалар.
10
Гарчи сизлар бу қисқа ҳаётда азоб чекиб яшасангизлар ҳам, Худонинг Ўзи сизларга мадад бериб, барчангизни баркамол, саботли, куч–қудратли ва мустаҳкам қилади. Ахир, иноятга бой Худо Исо Масиҳ орқали сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига шерик қилиш учун даъват этган.
11
Қудратли Худога абадулабад ҳамдлар бўлсин. Омин.
12
Мен бу қисқа мактубимни Силаснинг ёрдами билан ёздим. Уни ишончли биродар деб биламан. Мактубимда сизларга насиҳат қилиб, Худонинг ҳақиқий инояти ҳақида ёздим. Имонда собит қолишингиз учун Унинг бу иноятига таянинглар.
13
Сизлар каби танланган Бобилдаги имонлилар жамоати ва менга ўғилдай бўлиб қолган Марк сизларга салом йўлламоқдалар.
14
Бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатиб, ўпишиб кўришинглар. Масиҳга тегишли бўлган ҳаммаларингиз тинч–омон бўлинглар.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
All chapters:
1
2
3
4
5