bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Thessalonians 4
1 Thessalonians 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 5 →
1
Хуллас, эй биродарлар, Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, мана шу тарзда яшаяпсиз. Энди Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, шу тарзда яшашга астойдил ҳаракат қилаверинг.
2
Раббимиз Исо бизга берган ваколат билан сизларга қандай йўл–йўриқ кўрсатганимизни биласиз.
3
Сизларнинг муқаддас бўлишингиз Худонинг иродасидир. Шунинг учун жинсий ахлоқсизлик қилманг.
4
Ҳар бирингиз муқаддаслик ва иззат–ҳурматга лойиқ ҳолда ўзингизни тута билишингиз керак.
5
Худони билмаган бутпарастлардай бўлиб, шаҳвоний ҳисларингизга қул бўлманг.
6
Жинсий ҳаёт тарзига келганда, ўз биродарларингизнинг ишончини суиистеъмол қилманг, уларга хиёнат қилманг. Мана шундай ҳамма гуноҳлар учун Эгамиз жазолайди. Биз сизларга бу ҳақда олдиндан айтиб, қаттиқ огоҳлантирганмиз.
7
Худо бизни ҳаром йўлдан юришга эмас, балки муқаддас бўлиб яшашга чақирди.
8
Шундай экан, ким мана шу таълимни рад қилса, инсонларни эмас, сизларга Ўз муқаддас Руҳини берадиган Худони рад қилган бўлади.
9
Биродарлик муҳаббати ҳақида эса сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ, чунки бир-бирингизни яхши кўришни Худодан ўргангансиз.
10
Зотан, сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, уларни янада кўпроқ яхши кўринг, деб ундаймиз.
11
Сизларга айтганимиздай, осойишта ҳаёт кечиришни, ўз ишингиз билан машғул бўлишни, қўлларингиз меҳнати билан тирикчилик қилишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг.
12
Шунда Раббимиз Исога ишонмайдиганларнинг иззат–ҳурматини қозонасиз ва бошқаларнинг қўлига қараб қолмайсиз.
13
Биродарлар, умидсиз яшаётган бошқа одамлар каби қайғуга тўлманг, деб бу оламдан ўтганлар ҳақидаги ҳақиқатни сизларга билдиришни хоҳлаймиз.
14
Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз. Бу воқеа Исо келганда юз беради.
15
Раббимиз Исонинг таълимоти бўйича сизларга айтамизки, ўша пайтда биз, ҳали тирик бўлганлар, ўлган биродарларимиздан олдин эмас, улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз.
16
Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади.
17
Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз.
18
Шунинг учун мана шу сўзлар билан бир–бирингизга далда беринг.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5