bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Timothy 3
1 Timothy 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 4 →
1
“Имонлилар жамоатининг етакчиси бўлишга интилган инсон олижаноб ишни орзу қилган бўлади”, деган гап тўғри ва асослидир.
2
Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор, мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин.
3
У майхўр, жаҳлдор, жанжалкаш эмас, балки мулойим, пулпарастликдан йироқ,
4
хонадонини яхши бошқарадиган, фарзандлари унга бўйсуниб ҳурмат қиладиган бўлсин.
5
Агар етакчи ўз хонадонини бошқара олмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?!
6
Эндигина имонга кирган одам етакчи бўлмасин, тағин керилиб, иблиснинг ҳалокатли чангалига тушиб қолмасин.
7
У жамоатга қарашли бўлмаган одамлар орасида ҳам ҳурмат–эътиборга эга бўлсин. Шунда у маломатга қолмайди, шайтоннинг тузоғига тушмайди.
8
Имонлилар жамоатининг хизматчилари ҳам ҳурматга сазовор, самимий инсонлар бўлишлари лозим. Улар майхўр ёки молпараст бўлмасинлар.
9
Худо бизга аён этган ҳақиқат бўйича яшаб, барча ишни виждонан бажарсинлар.
10
Уларни аввал синовдан ўтказиш керак. Агар камчиликсиз бўлсалар, хизматга тайинлансинлар.
11
null
12
Улар хотинларига вафодор, фарзандларини ва хонадонини яхши бошқарадиган одамлар бўлишлари шарт. Хизматчи аёллар ҳам ҳурматга сазовор бўлишлари лозим. Улар ғийбат қилмайдиган, майхўрликка берилмайдиган, ҳар нарсада ишончли бўлсинлар.
13
Жамоатдаги ўз хизматини яхши бажарганлар эл орасида таниладилар. Улар Исо Масиҳга бўлган имонда юксак жасоратга эга бўладилар.
14
null
15
Мен яқин орада олдингга бораман, деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир.
16
Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир: Масиҳ ер юзига Инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6