bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Thessalonians 2
2 Thessalonians 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 3 →
1
Раббимиз Исо Масиҳнинг келиши ва бизнинг У билан бирга бўладиган кунимиз ҳақида қуйидагиларни айтсак. Биродарлар, сизлардан ўтиниб сўраймиз,
2
Раббимиз келибди, деган гаплар бошингизни айлантирмасин, сизларни хавотирга солмасин. Бундай гаплар башорат орқали, бирор хабар ёки худди биз ёзган хатга ўхшаш бир хат орқали келиб чиққандир.
3
Ҳеч ким сизларни ҳеч қандай усул билан алдамасин. Кўпчилик Худога қарши бош кўтармагунча ва қабиҳ одам келмагунча ўша кун келмайди. Ўша одам ҳалокатга маҳкум қилинган.
4
У ҳар қандай “худо” деб аталган ва сажда қилинган нарсага қарши чиқиб, ўзини улардан устун қўяди. Ҳаттоки, Худонинг Маъбадида ўтириб олиб, ўзини худо, деб атайди.
5
Сизлар билан бўлганимда шуларни айтганим эсингизда йўқми?
6
Ўша қабиҳ одамни ҳозир нима тутиб турганини ўзингиз биласиз. Бу одам белгиланган ўз вақтида зоҳир бўлади.
7
Ҳа, қабиҳликнинг яширин кучи аллақачон ишга тушган. Бироқ бир зот бу кучни тийиб турибди. Ўша зот олиб ташлангандан кейин
8
қабиҳ одам ошкор қилинади. Уни Раббимиз Исо бир нафас билан ҳалок қилади. Раббимиз келганда, Ўз улуғворлигининг ёрқинлиги биланоқ уни йўқ қилиб ташлайди.
9
Ўша қабиҳ одам шайтоннинг кучи билан келади. Қудратини кўрсатиб, ҳар хил мўъжизаю ажойиботлар қилади.
10
Ҳалок бўлаётганларни ҳар хил ҳийла–макрлар билан алдайди. Улар нажот берадиган ҳақиқатни яхши кўришни рад қилганлари учун ҳалок бўляптилар.
11
Мана шунинг учун Худо уларни адаштирадиган бир кучга топшириб қўяди. Шунда улар ёлғонларга ишониб юраверадилар.
12
Натижада, ҳақиқатга ишонмай, ёвузликдан завқ топганларнинг ҳаммаси ҳукм қилинади.
13
Эй Эгамиз севган биродарлар! Сизлар учун ҳар доим шукр қилишимиз керак. Ахир, Муқаддас Руҳ кучи билан поклансин ва ҳақиқатга ишонсин, деб Худо сизларни бошиданоқ нажот учун танлаган эди.
14
Раббимиз Исо Масиҳнинг улуғворлигидан баҳраманд бўлишингиз учун биз айтган Хушхабар орқали Худо сизларни чақирди.
15
Шунинг учун, эй биродарлар, имонингиз қатъий бўлсин. Биз гапларимиз ва хатларимиз орқали сизларга ўргатган ҳақиқатларни маҳкам тутинглар.
16
Bизни севадиган, Ўз инояти билан бизга тенгсиз жасорат ва барқарор умид берган Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи
17
сизларга далда берсин, ҳар бир қилган яхши ишингиз ва сўзингизда сизларга куч ато қилсин.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3