bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
3 John 1
3 John 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
1
Чин кўнгилдан яхши кўрадиган азиз биродарим Гайга мен — оқсоқолдан салом!
2
Азиз дўстим, ҳамма ишларингга Худодан ривож тилайман. Тананг руҳинг сингари соғ–саломат бўлсин.
3
Ҳар сафар биродарларимиз келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганингни ва ҳақиқат бўйича яшаётганингни айтишганда, мен ғоят хурсанд бўламан.
4
Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат бўйича яшаётганларини эшитишдан каттароқ хурсандчилик йўқ.
5
Азиз дўстим, сен биродарларимизга, ҳатто ўзинг танимаганларга ҳам, доим садоқат билан ёрдам бериб келяпсан.
6
Улар сенинг меҳрибонлигинг тўғрисида имонлилар жамоатига айтиб юришибди. Бу ишингни давом эттиравер, Худога муносиб тарзда сафардаги биродарларга ёрдам бер.
7
Ахир, улар Масиҳ номи учун йўлга чиққанлар. Имонсизлардан ҳеч қандай ёрдам олмасликка қарор қилганлар.
8
Биз бундай одамларни қўллаб–қувватлашимиз керак, шунда ҳақиқатни эълон қилишда уларга ҳамкор бўламиз.
9
Мен имонлилар жамоатига бир мактуб ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотреф гапларимизга эътибор бермаяпти.
10
Агар борсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гаплар тарқатиб, туҳмат қилиб юрибди. Бу билан ҳам кифояланмай, биродарларни қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга тўсқинлик қилиб, уларни ҳатто жамоатдан қувиб чиқаряпти.
11
Азиз биродарим, сен ёмонликка эмас, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи одам Худодандир. Ёмонлик қилувчи эса Худони кўрмаган.
12
Димитрий ҳақида эса ҳамма яхши гапирмоқда, унинг ҳаётида ва таълимотида акс этган ҳақиқат ҳам у томондадир. Биз ҳам у ҳақда яхши фикрдамиз, гапимиз тўғри эканлигини ўзинг биласан.
13
Сенга айтадиган гапим кўп, аммо уларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим.
14
Ундан кўра, яқин орада ўзинг билан юзма–юз кўришиб гаплашаман, деб умид қиламан.
15
Тинч–омон бўлгин. Дўстларимиз сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга ҳам номма–ном салом айтиб қўй.
Jump to:
Chapter 1
All chapters:
1