bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Colossians 4
Colossians 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
1
Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам жаннатда Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.
2
Доим ибодат қилинг. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтиринг.
3
Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман.
4
Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар.
5
Фурсатни ғанимат билиб, имонлилар қаторига қўшилмаганларга нисбатан оқилона йўл тутинглар.
6
Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин.
7
Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихик сизларга айтиб беради.
8
Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин, деб мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман.
9
Тихик билан бирга олдингизга содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисим ҳам боради. Улар бу ерда бўлиб ўтган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади.
10
Мен билан бирга қамалган Аристарх ва Барнабонинг жияни Марк ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида буйруқ олгансизлар: агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар.
11
Юстус лақабли Исо ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий ҳамкорларим йўқ. Улар менга тасалли бўлиб келмоқдалар.
12
Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар, деб Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда.
13
У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Иераполь шаҳарларидаги имонлилар учун не-не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман.
14
Севимли табиб Луқо ва Димас сизларга салом йўллашяпти.
15
Лаодикия шаҳридаги биродарларга, айниқса Нимфага ва унинг уйида йиғиладиган жамоатга салом айтинглар.
16
Бу мактубим орангизда ўқиб берилгандан кейин, Лаодикиядаги жамоатда ҳам ўқиттирилсин. Сизлар эса Лаодикиядан келадиган мактубни ўқинглар.
17
Архиппга: “Сен Раббимиз Исонинг йўлида бўйнингга олган хизматни охирига етказгин”, — деб айтиб қўйинглар.
18
Мен, Павлус, ўз қўлим билан бу дуойи саломни ёзяпман. Қамоқда эканлигимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
All chapters:
1
2
3
4