bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
James 3
James 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 4 →
1
Эй биродарларим, ҳаммангиз ҳам устоз бўлаверманглар! Биз, устозлар, жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимиз ўзингизга маълум.
2
Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олди.
3
Биз отларни бўйсундириш учун оғизларига сувлуқ соламиз. Шу орқали уларнинг бутун танасини бошқарамиз.
4
Мана, кемалар ҳам, қанча улкан бўлмасин ва кучли шамоллар ёрдамида юрмасин, кичкина бир руль билан бошқарилади. Кемачи руль ёрдамида кемани истаган жойга йўналтиради.
5
Тил ҳам худди шундайдир, тил баданнинг кичкина бир узвидир, аммо катта муаммоларни келтириб чиқаради. Қара, кичкина бир олов бепоён ўрмонни ёндириб юборади!
6
Тил ҳам оловга ўхшайди. Тил — узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У жаҳаннамдан алангаланиб, бутун ҳаётимизни ёндиради.
7
Турли хил ёввойи ҳайвонлар билан қушлар, судралувчи ва денгиз ҳайвонлари инсон зоти томонидан бошқарилган ва бошқарилмоқда.
8
Аммо тилни ҳеч бир инсон бошқара олмайди. Тиниб–тинчимас бу ёвуз тилнинг заҳри қотилдир.
9
Биз тилимиз билан самовий Отамиз бўлган Эгамизни олқишлаймиз ва тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларни лаънатлаймиз.
10
Олқиш ва лаънат бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бундай бўлмаслиги керак!
11
Ахир, битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқмайди–ку!
12
Эй биродарларим, анжир дарахти зайтун мевасини берадими?! Ёки ток новдаси анжир тугадими?! Йўқ! Шўр булоқдан ҳам ширин сув оқиб чиқмайди!
13
Доно ва фаросатлимисиз? Буни ибратли ҳаётингиз орқали намоён қилинг. Ҳар бир ишни камтарлик ва донолик билан бажаринг.
14
Борди–ю, юрагингизда аччиқ ҳасад ва худбинлик бўлса, дономан, деб мақтанманг. Ўзингизни шундай тутаётган бўлсангиз, ҳақиқатни рад этган бўласиз.
15
Дунёга ва моддиятга хос бўлган бундай “донолик” Худодан эмас, шайтондандир.
16
Чунки ҳасадгўйлик ва худбинлик бор жойда жанжал ва ёвузлик ҳукм суради.
17
Худодан келган донолик эса, аввало покдир. Шунингдек, бу асл донолик тинчликсевар, мулойим, ҳақиқатга бўйсунадиган, меҳр–шафқатли, хайрли ишларга бой, тарафкашлик қилмайдиган, ўта самимийдир.
18
Тинчлик ўрнатувчилар тинчликни экиб, солиҳликни ўриб оладилар.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5