bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Philemon 1
Philemon 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
1
Исо Масиҳга қилган хизматим туфайли қамоқда бўлган мен — Павлусдан ҳамда биродаримиз Тимўтийдан севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом!
2
Синглимиз Аффия билан сафдошимиз Архиппга, шунингдек, хонадонингда йиғилиб турадиган имонлилар жамоатига ҳам салом йўллаймиз.
3
Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.
4
Эй Филимўн, мен ибодат қилганимда сeни эслаб, ҳар доим Худойимга шукр айтаман.
5
Чунки сенинг Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча азиз биродарларга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб турибман.
6
Ибодатим шуки, бизники билан бир бўлган имонинг Исо Масиҳ номи учун қилишимиз керак бўлган яхшиликларни чуқурроқ тушунишингга олиб келсин.
7
Биродарим, сен туфайли биродарларнинг кўнгли тинч. Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди.
8
Филимўн, сен ҳам, мен ҳам Масиҳга ишонамиз. Шунинг учун мен жасорат билан сенга ўз бурчингни бажаргин, деб буюрсам бўларди.
9
Аммо сен мени яхши кўрганинг учун илтимос қилишни афзал кўрдим. Исо Масиҳ туфайли қамоқда бўлган, ёши ўтиб қолган, мен, Павлус,
10
маҳбуслигимда имон орқали менга ўғил бўлиб қолган Ўнисим учун сендан илтимос қиляпман.
11
Ўнисим бир вақтлар сенга фойдасиз эди. Энди эса у сенга ҳам, менга ҳам фойдалидир.
12
Кўзимнинг оқу қорасидай бўлиб қолган Ўнисимни сенинг олдингга қайтариб юбордим.
13
Мен Хушхабарни тарғиб қилганим учун қамоқда ётибман. Ўнисимнинг ёнимда қолишини, сенинг ўрнингга менга хизмат қилишини хоҳлар эдим.
14
Аммо сенинг розилигингсиз ҳеч бир иш қилишни хоҳламадим, чунки сенинг илтифотингни мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлишини истадим.
15
Балки, сен Ўнисимни абадий қайтариб олишинг учун у сендан вақтинчалик ажралгандир.
16
Энди у сенга фақатгина қул эмас, балки қулдан юқори, севикли биродарингдир. Мен уни жуда қадрлайман. Ишончим комилки, у сенга ҳам қул сифатида, ҳам Раббимиз Исо орқали биродаринг сифатида янада қадрлироқдир.
17
Агар сен мени Раббимиз хизматидаги сафдошинг, деб билсанг, Ўнисимни мени қабул қилгандай қабул қилгин.
18
Мабодо у сенга зарар келтирган бўлса ёки сендан қарздор бўлса, буни менинг зиммамга юкла.
19
Мен, Павлус, қуйидагини ўз қўлим билан ёзяпман: мен қарзингни тўлайман. Сен ўз ҳаётинг учун мендан қарздор эканлигингни айтишимнинг эса ҳожати йўқ.
20
Ҳа, биродарим, Раббимиз Исо туфайли мендан бу илтифотингни аяма! Масиҳ ҳақи–ҳурмати жонимга оро киргин!
21
Сен менинг сўзларимга қулоқ солиб, айтганларимни қиласан, ҳа, бундан ҳам кўпроғини бажарасан, деб ишонганим учун буларни ёздим.
22
Бундан ташқари, менга бирор турар жой ҳам тайёрлаб қўйгин. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига ишонаман.
23
null
24
Мен билан бирга Исо Масиҳ номи учун маҳбус бўлган Эпафрас, ҳамкорларим Марк, Аристарх, Димас, Луқо сенга салом йўллаяптилар.
25
Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.
Jump to:
Chapter 1
All chapters:
1