bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Song of Solomon 8
Song of Solomon 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
1
Қанийди, онам эмизган акамдай бўлсанг эди. Кўчада кўрганимда, сени ўпган бўлардим, Ҳеч ким мени бу учун айбламаган бўларди.
2
Мен сени онамнинг уйига бошлаб келардим. Менга ўгит берган онамнинг ётоғига олиб кирардим, Сенга хушбўй шаробу анорларим шарбатини берардим.
3
Мана, севгилимнинг чап қўли бошим остидадир, Ўнг қўли билан эса мени қучоқлайди!
4
Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар, Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг.
5
Ўз севгилиси билан қучоқлашиб, Чўл тарафдан келаётган ким? Онанг шу ерда сенга ҳомиладор бўлган, Мана шу ерда сени дунёга келтирган.
6
Қўлингдаги муҳр узугингдай, Мени ҳам юрагингга муҳрлаб олгин. Ахир, севги ўлимдай кучли, Ишқ ажалдай шиддатлидир. Севгининг учқунлари олов учқунларидай, Ловуллаган алангадайдир.
7
Сув севгини ўчиролмайди, Тўфонлар уни чўктиролмайди. Бирортаси севги учун Уйидаги бор бойлигини берса ҳам, Мазахдан бошқа ҳеч нарсага эришмайди.
8
Бизнинг бир синглимиз бор, Унинг кўкраклари ҳали бўртмаган. Уни сўраб келишса, Биз нима қиламиз?
9
Агар у девор бўлса, Унинг атрофида кумушдан қалъа қурамиз. Агар у эшик бўлса, Уни садр ёғочлари билан тўсиб қўямиз.
10
Мен ҳам девордай эдим. Энди эса кўкракларим миноралардайдир. Шунинг учун севгилим мени Тўлиқ етилган, деб билади.
11
Сулаймоннинг Баал–Ҳомонда узумзори бор эди. Узумзорини боғбонларга ишониб топширди. Уларнинг ҳар бири узумзор учун Минг кумуш танга тўлашлари керак эди.
12
Сулаймон, сен минг танга ол, Қоровулларга эса икки юз тангадан берилсин. Менинг узумзорим ўзимникидир.
13
Эй боғларда яшовчи қиз, Дўстларим овозингни эшитишни кутмоқда. Қани, мен ҳам овозингни бир эшитай.
14
Худди кийикдай, ёш оҳудай бўлгин, Зираворлар тоғларига тезроқ келгин, севгилим.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8