bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
2 Corinthians 2
2 Corinthians 2
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 3 →
1
Шундай қилиб, мен кўнглимда ёнингизга яна хафагарчилик билан келмасликка қарор қилдим.
2
Агар мен сизларни хафа қиладиган бўлсам, хафа қилганларимдан бошқа кимлар ҳам мени овунтира оларди?
3
Мен ҳам олдиндан шунинг учун сизларга ёздимки, ёнингизга келганимда мени хурсанд қиладиган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки ишончим комилки, менинг севинчим ҳаммангизнинг севинчингиздир.
4
Мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз муҳаббатимни сезишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтироби ичида ҳамда тўхтовсиз кўз ёшлари билан ёздим.
5
Агар ким хафа қилган бўлса ҳам, мени эмас, муболаға қилмасдан айтяпманки, деярли ҳаммангизни хафа қилган бўлади.
6
Хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган бундай жазо етар.
7
Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир.
8
Ҳа, унга бошқатдан муҳаббат қўйишингизни илтимос қиламан.
9
Сизлар ҳар ишда итоатли бўлганингизни амалда билиш учун сизларга ёздим.
10
Бирор кишини бирор нарса хусусида кечирсангизлар, мен ҳам кечираман. Мен кимни кечирган бўлсам (агар кечирадиган бирор нарса бўлса), уни сизлар учун, Масиҳнинг ҳузурида туриб кечирдим.
11
Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку.
12
Масиҳнинг Хушхабарини етказиш учун Троас шаҳрига келганимда, Раббим менга бир эшик очиб берган эди.
13
Шунга қарамай, руҳим тинч эмас эди, чунки биродарим Титусни у ерда топмаган эдим. Ниҳоят, у ёқдагилар билан хайрлашиб, Македонияга жўнадим.
14
Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир.
15
Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз.
16
Бу - ҳалок бўладиганлар учун ҳалокатли ўлим ҳидидир, халос бўладиганлар учун эса яшатувчи ҳаёт ҳидидир. Бундай масъулиятга ким лойиқ?
17
Мана биз кўпчилик қилаётгандай, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13