bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
3 John 1
3 John 1
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
Jump to:
Chapter 1
1
Чин кўнгилдан севадиган азиз дўстим Гайга мен - мўйсафиддан салом!
2
Маҳбубим, сенинг жонинг ҳузур топгандек, яна ҳар жиҳатдан ҳузур топиб, соғ-саломат бўлишингни тилайман.
3
Биродарларимиздан бир нечтаси келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганинг тўғрисида гувоҳлик беришди, бунга мен ҳаддан ташқари севиндим. Чиндан ҳам сен ҳақиқат йўлидан бораётирсан.
4
Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат йўлидан бораётганларини эшитишдан улуғроқ бир севинч йўқ.
5
Маҳбубим, сен бегона биродарларимизга сидқидилдан хизмат қилиб юрибсан.
6
Улар имонлилар жамоати олдида сенинг меҳрибончилигингни кўкка кўтаришди. Сен уларни Худога муносиб тарзда йўлга отлантирсанг, яхши иш қилган бўласан.
7
Чунки улар мажусийлардан ҳеч ёрдам қабул қилмасдан, Исо Масиҳ номи учун йўлга тушган эдилар.
8
Бинобарин, ҳақиқат йўлида хизмат қилувчиларнинг меҳнатида қатнашиш, бундай одамларни қўллаб-қўлтиқлаш бизнинг бурчимиздир.
9
Мен имонлилар жамоатига баъзи нарсаларни ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотреф бизларни қабул қилмаётир.
10
Агар келсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гап тарқатиб, номимизга иснод келтириб юрибди-ку. Бу билан ҳам кифояланмай, бошқа биродарларни ўзи қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қиляпти ва ҳатто уларни жамоатдан қувиб чиқаряпти.
11
Эй маҳбубим, сен ёмонликни танқид қил, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи Худонинг фарзандидир. Ёмонлик қилувчи Худони кўрган эмас.
12
Димитрийнинг қадр-қимматига ҳамма гувоҳ, ҳақиқатнинг ўзи ҳам гувоҳдир. Биз бунга ўз гувоҳлигимизни қўшамиз, бизнинг гувоҳлигимиз тўғри эканини ўзинг биласан.
13
Сенга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо сиёҳу қалам билан ёзишни хоҳламадим.
14
Яқинда сени кўриш умидидаман, ўша вақтда юзма-юз гаплашамиз. 15 Тинч-омон бўлгил. Дўстлар сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга номма-ном салом айтиб қўй. Омин.
Jump to:
Chapter 1
All chapters:
1