bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Romans 13
Romans 13
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 14 →
1
Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган.
2
Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Худонинг амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўз-ўзларини ҳукмга дучор қиладилар.
3
Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар бошлиқлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхши иш қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан.
4
Чунки бошлиқ сенинг манфаатинг учун Худонинг хизматкоридир. Аммо ёмон иш қилсанг, қўрқ. Чунки у қилични беҳуда кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилганга ғазабнок жазо берувчи сифатида Худонинг хизматкоридир.
5
Шунинг учун фақат ғазабдан қўрққанликдангина эмас, балки виждон юзасидан ҳам итоат қилмоқ лозимдир.
6
Солиқ тўлашингизнинг сабаби ҳам шу. Чунки солиқ йиғиш билан машғул бўлган амалдорлар бу иш билан Худога хизмат қиладилар.
7
Ҳар бир кишига ўз ҳақини беринглар: солиқ йиғувчига - солиқ; бож олувчига - бож; қўрқувга лойиқ бўлганга - қўрқув; ҳурматга лойиқ бўлганга - ҳурмат.
8
Бир-бирингизни севишдан бошқа ҳеч кимдан бир нарса бурчли бўлманглар. Чунки ўзгани севадиган киши Илоҳий Қонунни бажо келтирган бўлади.
9
“Зино қилма”, “Қотиллик қилма”, “Ўғрилик қилма”, [”Ёлғон гувоҳлик берма”, ] “Тамагирлик қилма” ва бунга ўхшаш яна қанча амрлар бор бўлса, ҳаммаси шу сўзда хулоса қилинади: “Ўзгани ўзинг каби севгин”.
10
Севувчи киши ўзгага ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, севиш - бутун Илоҳий Қонунни бажо келтириш билан баробардир.
11
Ҳозирги вақт-соатнинг аҳамиятини билиб, шундай ҳаракат қилинглар. Мана, сизларнинг уйқудан уйғониш вақт-соатингиз келиб қолди! Биз имон келтирган вақтдан кўра, ҳозирги вақтда қутулишимиз яқинроқдир.
12
Кеча ўтиб кетиб, кундуз яқинлашди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан фориғ бўлиб, нур аслаҳаларини кийиб олайлик.
13
Айш-ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, шаҳватпарастлик ва фисқ-фужур билан эмас, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик билан эмас, балки кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик.
14
Раббимиз Исо Масиҳни совутдай* кийиб олинглар ва табиатингизнинг гуноҳли ҳавас-эҳтиросларини қониқтиришга интилманглар.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16