bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Timothy 3
2 Timothy 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 4 →
1
Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади.
2
Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган, ота–онага итоат қилмайдиган, нонкўр, диёнатсиз, тош юрак,
3
гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган,
4
хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар.
5
Ўзларини художўй қилиб кўрсатадилар–у, аммо ҳақиқий имондан юз ўгирадилар. Сен бундай одамлардан узоқлаш.
6
Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар.
7
Қачон қарама, бундай аёллар янги таълимотлар пайида бўладилар, ҳақиқатни эса тан олмайдилар.
8
Янний ва Ямбрий Мусо пайғамбарга қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар
9
узоққа бормайдилар. Улар Янний билан Ямбрийнинг ҳолига тушадилар, уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади.
10
Сен эса, Тимўтий, таълимотимга риоя қилдинг, турмуш тарзим, мурод–мақсадим, имоним, сабр–тоқатим, меҳр–муҳаббатим ва саботимдан намуна олдинг.
11
Хушхабар туфайли чеккан азоб–уқубатларимни ўзинг биласан. Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида қувғин бўлганим ҳақида эшитгансан. Ҳа, мен қаттиқ қувғинларни бошдан кечирдим! Аммо Раббим Исо буларнинг ҳаммасига қарамай, жонимни омон сақлади.
12
Дарҳақиқат, Исо Масиҳ йўлида тақводор ҳаёт кечирган ҳар бир одам қувғинга учрайди.
13
Аммо фосиқ ва маккор одамлар тобора разиллашиб бораверади. Улар бошқаларни алдайдилар, ўзлари ҳам алданадилар.
14
Сен эса, ўзинг олган ва қаттиқ ишонган таълимотингга содиқ қол. Чунки бу таълимотни сенга ўргатган устозларнинг ибратомуз ҳаётини ўзинг кўргансан.
15
Болалигингданоқ Муқаддас Битикларни ўргангансан. Бу Битиклар инсонга донолик ато қилади, Исо Масиҳга бўлган ишонч орқали уни нажотга эриштиради.
16
Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.
17
Битиклардаги ўгитлар бўйича яшаган Худонинг қули ҳар қандай яхши иш қилишга қобил бўлиб, тайёр туради.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4