bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Timothy 4
2 Timothy 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
1
Худо ҳузурида ҳамда тиригу ўликларни ҳукм қиладиган Исо Масиҳ ҳузурида, Унинг келиши ва ҳукмронлиги ҳақи, сенга қатъий буюраман:
2
Худонинг каломини тарғиб қил. “Ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми?” демай, уни астойдил эълон қил. Одамларга таълим бериб, уларни тўғри йўлга сол, танбеҳ бер, насиҳат қил. Ҳаммасини сабр–тоқат билан бажар.
3
Чунки шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга тоқат қилмайдиган бўладилар, улар атрофига ўзларига мос, қулоқларига ёқимли сўзлар айтадиган муаллимлар тўплайдилар.
4
Улар ҳақиқатдан юз ўгириб, афсоналарга берилиб кетадилар.
5
Аммо сен ҳар қандай шароитда ақл билан иш тут, азобларга чида, Хушхабарни тарғиб қил, ўз хизматингни тўлиқ бажаргин.
6
Мен ҳадемай бу дунёдан ўтиб кетаман, жоним Худога қурбон.
7
Мен улуғ курашда жанг қилдим, зиммамдаги вазифани охирига етказдим, Хушхабарга содиқ қолдим.
8
Мени солиҳлик тожи кутмоқда. Одил ҳакам — Раббимиз Исо келган кунида ўша тожни менга Ўзи беради. Бундай тож фақат менга эмас, балки Унинг келишини интизорлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига насиб бўлади.
9
Менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қил.
10
Чунки Димас бу дунёга кўнгил боғлаб, мени тарк этди. У Салоника шаҳрига кетди. Криский Галатияга, Титус Далматияга кетди. Ёнимда фақат Луқо бор.
11
Маркни ўзинг билан бирга олиб кел, у хизматимда менга ёрдам беради.
12
Мен Тихикни Эфес шаҳрига юбордим.
13
Келаётганингда ўзинг билан тўнимни олиб кел, мен уни Троас шаҳридаги Карпникида қолдирганман. Қўлёзмаларни ҳам, айниқса, чармга ёзилганларини олиб кел.
14
Темирчи Искандар менга кўп ёмонлик қилди. Раббимиз Исо уни қилмишига яраша жазолайди.
15
Сен Искандардан эҳтиёт бўл, чунки у бизнинг таълимотимизга қаттиқ қаршилик кўрсатди.
16
Мени биринчи марта маҳкамага олиб боришганда, ҳеч ким мени ёқламади. Ҳамма мени ташлаб кетди. Худо бу айбни уларнинг бўйнига қўймасин!
17
Аммо Раббим Исо ёнимда турди, Хушхабарни тўлиғича барча халқларга етказишим учун Унинг Ўзи менга куч берди. У мени ўлим чангалидан қутқарди.
18
Раббим мени бундан кейин ҳам ҳар қандай ёмонликдан халос қилади ва Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ–саломат етказади. Унга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
19
Прискилла билан Акилга ва Онисифорнинг хонадонига салом айтиб қўй.
20
Ераст Коринф шаҳрида қолди. Трофим эса касал бўлгани учун, уни Милит шаҳрида қолдирдим.
21
Қиш бошланмасдан олдин келишга ҳаракат қил. Эввул, Пуд, Лин, Клавдия ва қолган ҳамма биродарлар сенга салом йўллаяптилар.
22
Раббимиз Исо сенга ҳамроҳ бўлсин. Унинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
All chapters:
1
2
3
4