bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ephesians 5
Ephesians 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 6 →
1
Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар.
2
Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар.
3
Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг азизларига муносиб эмас.
4
Шунингдек, орангизда беадаблик, ножўя сўзлару қўпол ҳазиллар ҳам бўлмасин, чунки бундай қилиқлар сизларга тўғри келмайди. Яхшиси, Худога шукр айтинглар.
5
Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва Худонинг шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир.
6
Ҳеч ким сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки ўша гуноҳлар туфайли Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади.
7
Шунинг учун уларга шерик бўлманглар.
8
Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса РаббимизИсога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар.
9
Ахир, ҳар қандай эзгулик, солиҳлик ва ҳақиқат нурнинг самарасидир.
10
Раббимизга нима мақбул эканлигини билишга тиришинглар.
11
Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар.
12
Махфий равишда қилинадиган ўша ишлар ҳақида гапириш ҳам уятдир.
13
Аммо нур порлаганда ҳамма нарса фош бўлиб, очиқ–ошкор кўринади.
14
Ахир нур ҳамма нарсани очиқ–ойдин қилади–ку! Мана шу сабабдан Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Эй ухлаётган, тур! Ўликлар ичидан тирил! Масиҳ сенга нур сочар.”
15
Шундай қилиб, қай тарзда яшаётганингизга диққат қилинглар. Нодонлар каби эмас, балки донолардай ҳаёт кечиринглар.
16
Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган бу кунлар ёмонликка тўла.
17
Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббимиз Исонинг иродаси нима эканлигини англашга ҳаракат қилинглар.
18
Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб–тошинглар.
19
Бирга йиғилганингизда санолар, руҳий мадҳиялару қўшиқлар куйланглар. Мусиқа асбобларию хонишларингиз билан чин юракдан Раббимизга ҳамдлар айтинг.
20
Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукр қилинглар.
21
Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар.
22
Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар.
23
Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнингНажоткоридир.
24
Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак.
25
Эй, эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар.
26
Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди.
27
Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан ҳоли бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ шундай қилди.
28
Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади.
29
Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.
30
Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз.
31
Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”
32
Бу буюк сирдир, энди Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир.
33
Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6