bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Galatians 2
Galatians 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 3 →
1
Ўн тўрт йил ўтгандан кейин, мен Барнабо билан бирга яна Қуддусга бордим. Титусни ҳам ёнимга олган эдим.
2
Худо менга берган ваҳийга биноан у ерга боргандим. Ўша ердаги жамоатнинг эътиборли етакчилари билан алоҳида учрашдим. Уларга ғайрияҳудийлар орасида ўзим тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини баён этдим. Бундай қилишим олдинги қилган ва ҳозир қилаётган ишларим беҳуда кетмаслиги учун эди.
3
Ҳатто ҳамроҳим Титус, юнон бўлишига қарамай, суннат қилинишга мажбур этилмади.
4
Аммо баъзи сохта биродарлар билдирмайгина орамизга кириб олиб, Исо Масиҳ бизга ато этган озодлик ҳақида суриштириб кўрдилар. Уларнинг мақсади бизни яна қулларга айлантириш эди.
5
Биз эса, Хушхабарнинг ҳақиқати доимо сизлар билан бўлсин деб, уларга заррача ҳам ён бермадик.
6
Эътиборли ҳисобланган етакчиларга келганда эса (улар қандай мартабага эга бўлганлари менга барибир, зотан Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди) шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар.
7
Аксинча, яҳудийларга Хушхабар етказиш Бутрусга буюрилгандай, ғайрияҳудийларга Хушхабар етказиш менга буюрилганини улар тушуниб етдилар.
8
Ахир, Бутрусни яҳудийлар орасида ҳаворийлик фаолиятини кўрсатишга тайинлаган Худо мени ҳам ғайрияҳудийлар орасида хизмат қилишга тайинлади.
9
Шундай қилиб, Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига имонлилар жамоатининг устунлари ҳисобланган Ёқуб, Бутрус ва Юҳанно ишонч ҳосил қилдилар. Мен ва Барнабо ғайрияҳудийлар орасида, улар эса яҳудийлар орасида хизмат қилишга рози бўлиб қўл ташлашдик.
10
Улар фақат биздан, камбағалларга ғамхўрлик қилишни давом эттиринглар, деб илтимос қилдилар. Шахсан мен анчадан бери бу ҳақда жон куйдирардим.
11
Бутрус Антиохия шаҳрига келганда, унинг нотўғри иш тутаётганлигини очиқчасига юзига айтдим.
12
Чунки Қуддусдан — Ёқубнинг олдидан баъзи одамлар келмасидан аввал Бутрус ғайрияҳудийлар билан бирга еб–ичиб юрган эди. Аммо улар келгандан кейин Бутрус суннат тарафдори бўлганлардан хавотирланиб, ўзини четга олганди ва ғайрияҳудийлар билан бирга бир даструхонда ўтирмасди.
13
Шунда бошқа яҳудий масиҳийлар ҳам Бутрусга ўхшаб иккиюзламачилик қилишди. Ҳатто Барнабо ҳам уларнинг иккиюзламачилиги туфайли йўлдан озди.
14
Мен эса улар Хушхабарнинг ҳақиқати бўйича иш тутмаётганини кўриб, ҳамманинг олдида Бутрусга шундай дедим: “Мана сиз яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ғайрияҳудийлар каби яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?”
15
Тўғри, бизлар яҳудий наслиданмиз, гуноҳкор ҳисобланган ғайрияҳудийлардан эмасмиз.
16
Лекин шуни биламизки, инсон қонунга амал қилиш билан эмас, балки Исо Масиҳга бўлган имони орқали оқланади. Шунинг учун ҳам биз қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга бўлган имонимиз туфайли оқланамиз, деб Исо Масиҳга ишондик. Ахир, ҳеч ким қонунга амал қилиш билан оқланмайди.
17
Мана, биз Масиҳ орқали оқланишга интиляпмиз. Биз ҳам ғайрияҳудийлар қатори гуноҳкор эканлигимизни бу кўрсатиб турибди. Демак, ундай ҳолда, гуноҳкорлигимизнинг сабабчиси Масиҳ экан–да? Йўқ, асло!
18
Аммо мен ўзим қулатган қонун–қоидалар биносини қайтадан қуришга киришадиган бўлсам, унда мен яна қонунбузар бўлиб қоламан.
19
Ахир, қонуннинг ўзи мени ўлимга маҳкум қилди. Энди мен Худо учун яшай деб, қонун учун ўлганман. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман.
20
Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени яхши кўриб, Ўзини мен учун фидо қилган.
21
Мен Худонинг иноятини инкор қилмайман. Агар қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, Масиҳ беҳуда ўлган бўларди.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6