bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Galatians 6
Galatians 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
1
Эй биродарлар, дейлик, орангиздан бирортаси гуноҳ қилиб қўйганини билиб қолдингиз. Сизлар, Руҳнинг етакчилигида ҳаёт кечираётганлар, уни мулойим руҳ билан тўғри йўлга солинглар. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, тағин ўзингиз ҳам васвасага йўлиқиб қолманг.
2
Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар. Шундай қилсангизлар, Масиҳнинг амрларини бажарган бўласизлар.
3
Ахир, бирор киши, гарчи ўзи ҳеч нарса бўлмаса–ю, ўзини муҳим, деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади.
4
Ҳар ким ўз ишини текшириб кўрсин. Шунда у фақат ўзидан фахрланса бўлади, бошқалар мақтанишга ҳожат қолмайди.
5
Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим.
6
Каломдан таълим олувчи эса бор бисотини устози билан баҳам кўриши керак.
7
Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади.
8
Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.
9
Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз.
10
Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик.
11
Мана қаранглар, энди сизларга ўз қўлим билан, қандай йирик ҳарфлар билан ёзяпман!
12
Сизларни суннат бўлишга мажбур қилаётганлар сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчи бўляптилар. Масиҳнинг хочи учун қувғинга дучор бўлмайлик, дея шундай қиляптилар.
13
Ҳолбуки, суннатни тадбиқ қилаётганларнинг ўзлари ҳам қонунга риоя этмайдилар. Улар фақатгина сизларнинг суннат қилинганингиз билан мақтанишни истайдилар.
14
Мен эса Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Ўша хоч туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман.
15
Ахир, суннат қилинган ёки қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Муҳими — янгидан яратилишдир.
16
Бу қоидага кўра яшаётганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг ҳақиқий халқига тинчлик ва марҳамат ёр бўлсин!
17
Энди ҳеч ким менга азият бермасин. Ахир, танамдаги чандиқлар Исога тегишли эканлигимни кўрсатадиган тамғалар–ку!
18
Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
All chapters:
1
2
3
4
5
6