bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Haggai 1
Haggai 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 2 →
1
Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, биринчи куни эди. Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуага пайғамбар Хаггей орқали Эгамиз қуйидаги сўзларини аён қилди:
2
null
3
— Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Бу халқ: ‘Ҳали Эгамизнинг уйини қуришнинг вақти келгани йўқ’, деб айтади.
4
Эй, Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда сизларга ҳашаматли уйларда яшашнинг вақтими?!”
5
Мана энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи!
6
Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”
7
Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир!
8
Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланиб, улуғланаман, — дейди Эгамиз.
9
— Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун? — демоқда Сарвари Олам. — Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим.
10
Сизларни деб осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади.
11
Мен далалар, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонлар ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”
12
Шундан кейин Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа ва асирликдан қайтиб келган барча халқ ўзларининг Эгаси Худога итоат қилишди. Ўзларининг Эгаси Худо юборган пайғамбар Хаггейнинг сўзларига қулоқ солишди, чунки улар Эгамиздан қўрқарди.
13
Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мен сизлар билан биргаман.”
14
Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелни, олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуани ва асирликдан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди, шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошлашди.
15
Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, йигирма тўртинчи кунида қайта қурилиш бошланди.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 2 →
All chapters:
1
2