bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Haggai 2
Haggai 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
1
Ўша йилнинг еттинчи ой, йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни пайғамбар Хаггейга аён қилди:
2
— Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга, олий руҳоний — Яҳузадах ўғли Ёшуага ва асирликдан қайтиб келган бутун халққа шу гапларни етказ:
3
— Орангизда олдинги Маъбаднинг шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир!
4
null
5
Эгамизнинг каломи шудир: “Энди дадил бўл, эй, Зарубабел! Дадил бўл, эй, олий руҳоний Ёшуа!” Эгамиз айтмоқда: “Мана шу юртдаги асирликдан қайтиб келган халқ, дадил бўлинглар!” Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.”
6
Ахир, Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Бирпасдан кейин яна осмону ерни, денгиз ва қуруқликни ларзага келтираман.
7
Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади.” Сарвари Олам айтмоқда: “Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан.”
8
Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир.”
9
Сарвари Олам айтмоқда: “Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингисидан ҳам улуғроқ бўлади.” Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Мана шу ерда тинчлик ато қиламан.”
10
Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, тўққизинчи ой, йигирма тўртинчи кунида пайғамбар Хаггей орқали Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди.
11
Хаггей руҳонийларга деди: — Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Руҳонийлардан Таврот бўйича қуйидаги ҳолатларни ажрим қилишни сўра.
12
Агар бирортаси кийимининг этагида қурбонликдан олинган гўштни олиб кетаётган бўлса, ўша кийимнинг этаги билан нон, шўрва, шароб, зайтун мойи ёки бошқа озиқ маҳсулотига тегиб кетса, ўша нарса ҳам муқаддас ҳисобланадими?” Руҳонийлар Хаггейга: “Йўқ”, — деб жавоб бердилар.
13
Хаггей яна сўради: “Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–да, кейин айтиб ўтилган озиқ маҳсулотлардан бирига тегса, ўша нарсалар ҳаром ҳисобланадими?” Руҳонийлар: “Ҳа”, — деб жавоб бердилар.
14
Шунда Хаггей деди: — Эгамизнинг қаломи шудир: “Мана шу одамлар ҳам, шу халқ ҳам олдимда шундай. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаром.
15
Энди сизга нима бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин нималар бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг.
16
20 чора дон оламан, деб хирмонга борганингизда у ерда фақат 10 чора дон бўларди. Хумдан 50 кўза шароб оламан, деб борганингизда эса фақат 20 кўза шароб топардингиз.”
17
Эгамиз айтмоқда: “Меҳнатингизнинг барча самарасини йўқ қилай, деб гармсел, шира ва дўл юбордим. Шунда ҳам Менга қайтишни рад қилдингиз.
18
null
19
Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлиши ҳақида ўйланглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз айтарли бир ҳосил бермаган бўлса ҳам, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингиз ҳеч бир ҳосил келтирмаган бўлса ҳам, бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”
20
Ўша куни, ойнинг йигирма тўртинчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни пайғамбар Хаггейга аён қилди:
21
— Яҳудо ҳокими Зарубабелга айт: “Осмон ва ерни ларзага соламан.
22
Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади.”
23
Эгамизнинг каломи шудир: “Эй, қулим, Шалтиёл ўғли Зарубабел, ўша куни, — демоқда Сарвари Олам, — сени ўз муҳр узугимдай қиламан, чунки Мен сени танлаганман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
All chapters:
1
2