bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hebrews 13
Hebrews 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
1
Бир–бирингизни биродарлардай яхши кўришни давом эттиринглар.
2
Меҳмондўстликни унутманглар. Зеро, меҳмондўст бўлган баъзи одамлар ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни меҳмон қилишган.
3
Қамоқдаги биродарларингизни унутманглар, гўё ўзингиз ҳам улар билан бирга қамоқда ўтиргандек, уларни ёдингизда тутинглар. Хўрланганларни унутманглар, ўзингизни уларнинг ўрнига қўйиб кўринглар.
4
Никоҳни ҳаммангиз эъзозланглар. Эр–хотинлик муносабатини беғубор сақланглар. Фаҳшу зинога берилганларни Худо ҳукм қилади.
5
Пулга кўнгил боғламанглар. Бори билан қаноатланинглар. Зеро, Худо: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, — деб айтган.
6
Шунинг учун биз ишонч билан айта оламиз: “Эгам Мададкоримдир, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!”
7
Худонинг каломини сизларга ўргатган устозларингизни хотирланглар. Уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида фикр юритинглар. Имонларига тақлид қилинглар.
8
Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир, У ўзгармайди.
9
Шундай экан, турли хил ғалати таълимотларга берилиб, тўғри йўлдан оғиб кетманглар. Қурбонлик маросимларига доир егулик–ичгулик қоидаларига риоя қилавермай, яхшиси, Худонинг инояти билан юрaгингизни бақувват қилинглар. Ахир, инсонлар яратган бу қоидалар уларга риоя қилувчиларга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
10
Эсингизда бўлсин, биз кўзга кўринмайдиган, ҳақиқий қурбонгоҳ олдида сажда қилмоқдамиз. Ердаги қурбонгоҳ олдида сажда қилаётганлар ҳақиқий қурбонгоҳда сажда қила олмайдилар.
11
Илгарилари олий руҳоний халқни гуноҳларидан поклаш учун ҳайвонларни қурбонлик қиларди. У қурбонликлар қонини Муқаддас хонага олиб киргандан сўнг, гўштини емасдан, сўйилган ҳайвонларни қароргоҳдан ташқарида куйдирарди.
12
Шу сингари Исо ҳам шаҳар дарвозасидан ташқарида азоб чекиб ўлди. У Ўз қонини тўкиб, халқини гуноҳлардан поклади.
13
Келинглар, энди биз ҳам қароргоҳ ташқарисига Исонинг олдига чиқайлик. У билан бирга хўрликларга чидайлик.
14
Зеро, бизнинг бу дунёда доимий масканимиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикканмиз.
15
Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин.
16
Яхшилик қилишни ва бир–биримизга ёрдам беришни унутмайлик, чунки бундай назрлар Худога манзурдир.
17
Жамоатдаги бошлиқларингизга қулоқ солинглар, айтганларини қилинглар. Ахир, улар имон йўлида сизларга посбонлик қиладилар, Худонинг олдида сизлар учун ҳисобот берадилар. Уларга итоат қилсангиз, улар ўз ишини хурсандчилик билан бажарадилар, бўлмаса, ўлган кунидан қиладилар. Бундан сизга нима фойда бўлади?!
18
Мен учун ибодат қилинглар. Виждоним тоза эканлигига аминман. Ҳурматга лойиқ ҳаёт кечиришга ҳаракат қиляпман.
19
Ўтиниб сўрайман, мен учун ибодат қилинглар, токи сизларнинг олдингизга тезроқ қайтиб борай.
20
Тинчлик берадиган Худо бизнинг Раббимиз Исони ўликдан тирилтирди. Исо Ўз қони билан абадий аҳдни муҳрлагани учун Худо Уни халқининг улуғ Чўпони қилиб тайинлади.
21
Шу қадар буюк ишларни қилган Худонинг хоҳиш–иродасини бажара олишингиз учун У сизларга ҳар қандай эзгу фазилату инъом берсин. У Ўзининг манзур мурод–мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин. Исо Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
22
Эй биродарларим, сизларга қисқагина мактуб ёздим. Ўтинаман, мактубимдаги насиҳатларни сабр–тоқат билан қабул қилинглар.
23
Айтмоқчи, биродаримиз Тимўтий қамоқдан чиқди. Агар у бу ерга вақтида етиб келса, сизларни кўргани борганимда, уни ҳам олиб бораман.
24
Жамоатдаги ҳамма бошлиқларингизга ва барча Худонинг азизларига салом айтинглар. Италиялик биродарларимиз сизларга салом йўллаяптилар.
25
Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13