bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hebrews 4
Hebrews 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 5 →
1
Худонинг фароғат диёрига кириш ҳақидаги ваъдаси ҳануз кучда қолган. Шунинг учун эҳтиёт бўлайлик, тағин ваъда қилинган фароғат диёрига киришга номуносиб бўлиб қолмайлик.
2
Ахир, фароғат диёри ҳақидаги ХушхабарИсроил халқига саҳрода эълон қилингандай, бизга ҳам эълон қилинди. Аммо улар бу Хушхабарни эшитсалар ҳам, унинг қадрига етмадилар. Улар бизга ўхшаб, бу хабарга қулоқ солганларида эди, ишонган бўлар эдилар.
3
Биз бу хабарга ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди: “Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди.’” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратганидаёқ тайёрлаб қўйган.
4
Чунки яратилишнинг еттинчи куни ҳақида Муқаддас Битикларда шундай дейилган: “Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.” Аммо баъзи одамлар Худонинг фароғат диёрига кирмадилар.
5
Юқоридаги парчада айтилгандай: “Улар фароғат диёримга кирмайди.”
6
Бундан англашиладики, фароғат ҳақидаги Хушхабарни биринчи бўлиб эшитганлар итоатсизлиги учун фароғат диёрига кирмаганлар. Аммо баъзи кишиларга у ерга кириш учун имконият бор.
7
Худо ўша кишиларни кўзда тутиб, “бугун” деб аталган яна бир кунни тайин қилди. Кўп йиллардан кейин У бу кун ҳақида Довуд орқали гапирди. Худонинг бу гапини мен олдин ҳам айтиб ўтганман: “Қанийди бугун Meнинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!”
8
Агар Ёшуа Исроил халқини фароғатга эриштирганда эди, ўшандан кейин Худо бошқа бир кун ҳақида гапирмаган бўларди.
9
Хуллас, Худонинг халқини Шаббат кунига ўхшаган фароғат кутмоқда.
10
Худонинг фароғат диёрига кирганлар Худо каби ўз ишларидан дам оладилар, чунки Худо ҳам дунёни яратиб бўлгандан кейин дам олган эди.
11
Шундай экан, фароғат диёрига киришга жон куйдирайлик. Акс ҳолда биз ҳам Исроил халқидай итоатсизлик қилиб, фароғатдан бебаҳра қоламиз.
12
Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.
13
Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!
14
Шундай экан, ўзимиз эътироф этган эътиқодимизни маҳкам тутайлик! Зотан бизнинг улуғ Олий руҳонийимиз бор. Худонинг самодаги ҳузурига кириб борган бу Олий руҳонийимизХудонинг Ўғли Исодир.
15
У заифликларимизга ҳамдард бўла олади. Ахир, У биз каби ҳар томонлама синалган, лекин бизга ўхшаб гуноҳ қилмаган.
16
Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13