bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Micah 2
Micah 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 3 →
1
Эй тўшагида ётиб, ёвузликни режалаштирганлар! Сизнинг ҳолингизга вой! Тонг отганда сиз Режаларингизни амалга оширасиз. Ҳа, бу сизнинг қўлингиздан келади.
2
Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб, Уни тортиб оласиз. Бировнинг уйини ёқтириб қолиб, Уни ўзингизники қилиб оласиз. Бирини ўз уйидан, Бошқасини — мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.
3
Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен сизларга қарши фалокатни режа қиляпман. Сизлар бўйинтуруқдан қочиб қутулолмайсиз, Бурнингизни осмонга кўтариб юрмайсиз. Бу оғир дамлар бўлади.”
4
Ўша вақт келганда Oдамлар сизларни масхара қилишади, Сиз ҳақингизда шундай аччиқ марсия куйлашади: “Биз меросимиздан маҳрум бўлдик! Далаларимиз ёвларга бўлиб берилди. Энди биз бутунлай хароб бўлдик!”
5
Шундай экан, Эгамизнинг халқи қайтадан бўлганда юртни, Улуш қилиб олмайсиз сиз бир парча ерни.
6
Сизлар менга ақл ўргатиб деяпсиз: “Бизга ақл ўргатма! Нафасингни иссиқ қил, Биз шарманда бўлмаймиз.”
7
Эй Ёқуб насли, сизлар айтасиз: “Наҳотки, Эгамизнинг сабри тугаган бўлса?! Наҳотки, Худо шундай ишларни қилса?!” Бу сўзларни айтишингиз жоизми?! Ахир, Худонинг сўзлари тўғри одамга яхшилик келтиради–ку!
8
Эгамиз демоқда: “Сизлар ўз халқингизга зулм қилдингиз! Жангдан хотиржам қайтган одамни пойладингиз, Унинг эгнидаги тўнини тортиб олдингиз.
9
Халқимнинг аёлларини шинам уйларидан чиқариб юбордингиз, Ёш болаларнинг насибасини Менинг юртимдан уздингиз.
10
Қани туринглар, кетинглар бу ердан! Ором топа олмайсиз энди бу юртда! Ахир, қилган гуноҳларингиз юртимни ҳаром қилди, Унинг хароб бўлишига сабабчи бўлди.
11
Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса, — Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса, Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз!
12
Эй Ёқуб насли, Мен сизларни албатта йиғаман, Эй Исроилнинг омон қолганлари, Мен сизларни тўплаб оламан. Қўрадаги қўйлардай, яйловдаги сурувдай, Сизларни Мен бир жойга йиғаман. Ўшанда юртингиз одамларга тўлиб–тошади.
13
Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман, Сизларни асирликдан олиб чиқаман. Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз. Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман. Мен, Эгангиз олдинда юраман.”
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7