bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Micah 7
Micah 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
1
Шўрим қуриди! Ёзги мевалар йиғиб олингач, Узумзор ҳосили йиғиштирилгач, Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган, Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.
2
Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман, деб одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.
3
Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.
4
Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй Исроил халқи, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди.
5
Дўстингизга суянманг, Шеригингизга ишонманг, Қучоғингизда хотинингиз ётганда, Қулф солинг оғзингизга.
6
Ўғил ўз отасини хўрлайди, Қиз онасининг юзига сапчийди, Келин қайнанасига душманлик қилар. Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар.
7
Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни, Умид–ла кутаман нажоткорим Худони, Албатта эшитар Худойим мени.
8
Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Йиқилганимда ўзим туриб оларман. Зулматда ўтирганимда, Менга нур сочар Эгам.
9
Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши, Унинг қаҳрига дош бераман энди. Бир кун У менинг тарафимни олади, Менинг ҳақлигимни исбот этади. Ёруғликка олиб чиқади У мени, Кўраман мен Худонинг адолатини.
10
Эй душманларим, албатта буни кўрасиз. “Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз, Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз. Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни, Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби.
11
Эй Қуддус, келар шундай замонлар: Сенинг деворларинг қайта қурилар, Кенгайиб кетади сенинг ҳудудинг.
12
Ўша куни олдингга одамлар келади. Улар Оссуриядан Мисргача, Мисрдан Фурот дарёсигача Бўлган барча ўзга юртлардан, Узоқ денгиз соҳилларидан, Олис тоғлар бағридан келишади.
13
Замин аҳли қилмишларидан Дунё харобазорга айланиб кетади.
14
Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин, Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин, Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар, Бироқ ўрмонда ёлғиз яшаяпти улар. Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин, Башан ва Гилад яйловларида уларни тўйғазгин.
15
Эгамиз демоқда: “Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан кунларимдай, Сизларга Ўз ажойиботларимни яна кўрсатаман.”
16
Эй Эгам, ажойиботларинг олдида халқлар Буюк лашкарларининг ожизлигини кўриб, шарманда бўладилар. Қўллари билан юзларини беркитадилар. Уларнинг қулоқлари гаранг бўлиб қолади.
17
Илон каби улар тупроқ ялайди, Судралувчи махлуқлар каби тупроқ ошайди. Эй Эгамиз Худо, улар титраб–қақшаб, Ўз уяларидан Сенинг олдингга чиқадилар. Сенинг ҳузурингда даҳшатга тушадилар.
18
Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?! Халқингдан омон қолганларнинг Гуноҳларини Сен кечирасан, Уларнинг итоатсизлигини афв этасан. То абад ғазабланмассан халқингдан, Завқ оласан раҳм–шафқат кўрсатишдан.
19
Сен бизга яна раҳм қиласан. Айбларимизни кўмиб юборасан, Гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтирасан.
20
Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан, Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7