bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Nahum 2
Nahum 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 3 →
1
null
2
Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни.
3
Душман сипоҳларининг қалқони қизил, Жангчиларининг кийими алвон, Жанг куни аравалари оловдай чақнар, Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар.
4
Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар, Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар, Машъалаларга ўхшаб ёниб турар, Яшин тезлиги билан учар.
5
Найнаво шоҳи амр берар лашкарбошиларига, Олға босиб қоқинар улар йўлда. Қалқонлари паноҳида босқинчилар Шаҳар деворига ёпирилар.
6
Дарё тўғонларини улар бузиб ташлар, Сарой ивиб, қулай–қулай деб турибди.
7
Шаҳар аҳлини сургун қилишга қарор қилинди, Чўрилари мусичадай нола қилмоқда, Ўз кўксига улар урмоқда.
8
Найнаво дарз кетган ҳовузга ўхшайди, Ёриқларидан сув оқиб кетгандай, Унинг аҳолиси қочиб кетяпти, Ортидан “Тўхтанглар! Тўхтанглар!” Деган қичқириқлар эшитилар, Лекин ҳеч ким ортига қайтмас.
9
Босқинчилар бақирар: “Талон–тарож қилинг кумушу олтинни! Битмас–туганмасдир Найнавонинг хазинаси! Серобдир унинг қимматбаҳо нарсаси!”
10
Шип–шийдам, вайрон, талқон бўлди Найнаво! Қўрқувдан юраклар орқага тортиб кетди, Тиззалар қалтиради, баданни титроқ босди, Бўздай оқарди ҳамманинг юзи!
11
Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда!
12
Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини.
13
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.”
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3