bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Nahum 3
Nahum 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
1
Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар! Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар! У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!
2
Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши, Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи, Елаётган от туёқларининг товуши, Жанг араваларнинг гумбурлаши!
3
Жангга кирмоқда отлиқ сипоҳлар, Ялт–юлт этмоқда қиличлар, Ярқирамоқда найзалар, Уйилиб кетди ўликлар, Уюм–уюм бўлди жасадлар, Мурдаларнинг сон–саноғи йўқ. Қоқилишар жасадларга одамлар!
4
Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг.
5
“Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен кўйлагингни кўтариб, Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман, Эллар олдида шармандангни чиқараман.
6
Устингдан ахлат ёғдириб, сени хўрлайман. Одамларга сен томоша бўласан.
7
Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар: ‘Найнаво вайрон бўлди! Ким унга ачинар экан?!’ Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!”
8
Нў шаҳридан сенинг ортиқ жойинг бормиди?! Ўша шаҳар Нил дарёси бўйида жойлашганди, Сувлар қуршовида турганди, Дарё — унинг истеҳкоми, Сувлар — ҳимояси бўлганди.
9
Ҳабашистону Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди, Кучининг чек–чегараси йўқ эди. Фут билан Ливия унинг иттифоқдошлари эди.
10
Шундай бўлса–да, Нў шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди, Одамлари асирликка олиб кетилди, Ҳар бир кўчанинг бошида Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари, Аслзодалари учун қуръа ташланди, Барча зодагонлари занжирбанд бўлди.
11
Эй Найнаво, сен ҳам маст бўлиб, гандираклаб қоласан, Бекинасан, душманларингдан қочиб, паноҳ излайсан.
12
Сенинг ҳамма қалъаларинг Меваси пишган анжир дарахтига ўхшар. Анжирни силкитсанг, Анжирлар хўранданинг оғзига тушар.
13
Лашкарингга бир қарасанг–чи! Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг. Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди, Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
14
Қамалга тайёрлангин! Сувга тўлдир идишларингни! Мустаҳкамла қўрғонларингни! Оёқ билан эзгин лойни, Тайёрла тезроқ қолипларингни!
15
Барибир олов сени ямлаб юборар, Чигиртка экинларни қиртишлагандай, Қилич сени қириб ташлар. Чигирткадай кўпаявер!
16
Савдогарларингни осмондаги юлдузлардан ҳам кўп қилдинг, Бироқ улар чигирткадай юртингни талашар, Сўнг қанот қоқиб учиб кетишар.
17
Совуқ кунда деворларга қўнадиган, Қуёш чиққач эса учиб йўқ бўладиган Чигирткадайдир сенинг посбонларинг, Чигиртка галасидайдир сенинг аъёнларинг. Улар қаерга ғойиб бўлганини билмайди ҳеч ким.
18
Эй Оссурия шоҳи, Чўпонларингнинг кўзи юмилган, Йўлбошчиларинг абадий уйқуга кетган, Сенинг халқинг тоғларга тарқалган, Уларни йиғадиган бирор кимса йўқ.
19
Сенинг ярангни даволаб бўлмас, Жароҳатинг ҳалокатлидир. Бу ҳақда хабар топган ҳамма одамлар Хурсандлигидан чапак чалар. Зотан ҳеч ким чексиз зулмингдан Қочиб қутула олмаган.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
All chapters:
1
2
3