bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Philippians 2
Philippians 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 3 →
1
Масиҳга тегишли бўлганингиз сизларга далда беряпти, Унинг севгисидан тасалли топяпсиз, Муқаддас Руҳ билан мулоқотдасиз, юракларингиз меҳр–шафқатга тўла.
2
Шундай экан, менинг шодлигимга шодлик қўшиб, бир хил фикр қилинг, бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатинг, якдиллик билан ҳамфикр бўлинг.
3
Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан баландроқ кўринг.
4
Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг.
5
Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин.
6
Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади.
7
Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб,
8
ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди.
9
Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди.
10
Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин,
11
ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий, деб тан олсин. Мана шу Отамиз Худога шуҳрат келтиради.
12
Эй азизларим, мана шуларни ёдда тутиб, ҳар доимгидай итоаткор бўлишда давом этаверинглар. Фақатгина сизлар билан бўлганимда эмас, ҳатто ёнингизда бўлмасам ҳам, Худонинг олдида қўрқув ва титроқ билан шундай яшангларки, нажот топганингиз ёрқин кўриниб турсин.
13
Зотан Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради.
14
null
15
null
16
Мана шу бузуқ ва эгри насл орасида Худонинг нуқсонсиз, айбсиз ва пок фарзандлари бўлишингиз учун ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай қилинглар. Ҳаётбахш хабарни маҳкам тутар экансиз, ўша бузуқ ва эгри насл орасида самодаги юлдузлар каби порлайсизлар. Шунда Масиҳ келган куни, меҳнатим зое бўлмаганидан, қилган ишларим беҳуда кетмаганлигидан фахрланаман.
17
Сиз имонингизга асосланиб, хизмат қилиб келяпсиз, шу сизнинг қурбонлигингиздир. Агарда менинг жоним фидо бўлиб, ҳаётим сизнинг қурбонлигингиз устига тўкиладиган шароб назридай бўлиб қолса ҳам, хурсанд бўламан, ҳаммангиз билан бирга шодланаман.
18
Худди шунингдек, сизлар ҳам хурсанд бўлинглар ва мен билан бирга шодланинглар.
19
Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади.
20
Тимўтийни юборишимнинг сабаби шуки, сизлар учун худди мендай чин кўнгилдан жон куйдирадиган бошқа ҳеч ким йўқ.
21
Қолганлар Исо Масиҳга хизмат қилишни эмас, балки ўз манфаатини кўзлайди.
22
Ўзларингиз биласизлар, биз Хушхабарни ёйишда Тимўтий билан бирга ота–ўғилдай хизмат қилдик. У ўзининг ҳурматга лойиқ эканлигини кўрсатди.
23
Шунинг учун тақдирим аниқ бўлиши биланоқ Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан.
24
Ўзим ҳам яқинда олдингизга бораман. Бу ҳақда Раббимизнинг Ўзи менда ишонч ҳосил қилди.
25
Ҳозир эса Эпафродитни ёнингизга юборишни лозим кўрдим. У сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожлигимда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошимдир.
26
Эпафродит сизларни жуда соғинган. Унинг касаллиги ҳақида эшитганингизни ҳам билиб қаттиқ қайғуряпти.
27
Ҳақиқатан ҳам у ўлар ҳолатда касал эди, аммо Худо унга раҳм–шафқат кўрсатди. Бу билан Худо фақат унга эмас, балки ғамимга ғам қўшилмасин, деб менга ҳам шафқат қилди.
28
Шундай қилиб, яна Эпафродитни кўриб, севининглар, деган ниятда уни тез орада олдингизга юбораман. Шундай қилсам, ғамим анча енгиллашади.
29
Раббимиз Исога ишонганлар бир–бирларини қандай кутиб олсалар, сизлар ҳам Эпафродитни худди шундай қилиб, катта қувонч билан кутиб олинглар. Бундай инсонларга муносиб бўлган иззат–ҳурматни унга кўрсатинглар.
30
Ахир, у Масиҳга хизмат қилиш йўлида бир ўлимдан қолди. Сизларнинг ўрнингизга ҳам менга хизматни қилиб, ўз жонини аямади.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4