bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Philippians 3
Philippians 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 4 →
1
Энди эса, эй биродарларим, Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Сизларга бир хил нарсаларни ёзаверсам ҳам зерикмайман, ёзганларим сизларни ҳар хил балолардан асрайди.
2
Итдай бўлганлардан, ёвузлик қиладиганлардан, танасини кесадиганлардан эҳтиёт бўлинглар!
3
Чунки биз, Худо Руҳининг ёрдами билан сажда қилувчилар, ҳақиқий суннат қилинганмиз. Биз Исо Масиҳ туфайли фахрланамиз, инсоний хусусиятларимизга ишонмаймиз.
4
Ваҳоланки, мен ўз хусусиятларимга ишонсам бўлади. Ахир, бундай қилишга менда ҳамманикидан ҳам кўра кўпроқ сабаб бор.
5
Mен саккиз кунлигимда суннат қилинганман, Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий бўлиб, қонунларга сўзсиз риоя қилардим.
6
Жон–жаҳдим билан жамоатни қувғин қилардим. Қонунларга риоя қилишга асосланган солиҳликка келсак, айбсиз эдим.
7
Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини энди Масиҳ туфайли зарар, деб ҳисоблайман.
8
null
9
Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат, деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради.
10
Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай. Унинг ўлим пайтидаги фикр–зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин.
11
Бир кун келиб, мен ўликдан тирилишга эришаман, деб умид қиламан.
12
Мен мақсадимга етдим ёки камолотга эришдим, деб айтолмайман. Аммо мен унга етишай, деб интиламан, чунки Исо Масиҳ айнан шу мақсад учун мени Ўзиники қилиб олган.
13
Биродарлар, мен ўзимни ўша мақсадга етишганман, деб ҳисобламайман. Ортда қолганларни унутиб, олдинга интиламан. Фақатгина
14
ўша мақсадни кўзлаб, Исо Масиҳ орқали Худо мени чақириб, ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман.
15
Биз ҳаммамиз, имон жиҳатидан етукликка эришганлар, шундай ўйлашимиз керак. Агар сизлар бирор нарса ҳақида бошқача фикрда бўлсангиз, Худо сизларга ноҳақ эканлигингизни аён қилади.
16
Нима бўлишидан қатъий назар, қай даражага эришган бўлсак, энди шу бўйича яшашда давом этаверайлик.
17
Биродарларим, мендан ўрнак олаётганларга қўшилинглар. Бизнинг намунамиз бўйича яшаётганларга эътибор бериб, улардан ўрганинглар.
18
Ахир, мен сизларга олдин кўп марта айтганман, ҳозир ҳам кўзларимга ёш тўлиб, қайтаряпман: Масиҳ хочининг душмани бўлиб яшаётганлар кўп.
19
Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар. Уларнинг ўй–хаёллари фоний дунёдаги нарсаларга берилган.
20
Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз.
21
Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4