bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Psalms 17
Psalms 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 67
Chapter 68
Chapter 69
Chapter 70
Chapter 71
Chapter 72
Chapter 73
Chapter 74
Chapter 75
Chapter 76
Chapter 77
Chapter 78
Chapter 79
Chapter 80
Chapter 81
Chapter 82
Chapter 83
Chapter 84
Chapter 85
Chapter 86
Chapter 87
Chapter 88
Chapter 89
Chapter 90
Chapter 91
Chapter 92
Chapter 93
Chapter 94
Chapter 95
Chapter 96
Chapter 97
Chapter 98
Chapter 99
Chapter 100
Chapter 101
Chapter 102
Chapter 103
Chapter 104
Chapter 105
Chapter 106
Chapter 107
Chapter 108
Chapter 109
Chapter 110
Chapter 111
Chapter 112
Chapter 113
Chapter 114
Chapter 115
Chapter 116
Chapter 117
Chapter 118
Chapter 119
Chapter 120
Chapter 121
Chapter 122
Chapter 123
Chapter 124
Chapter 125
Chapter 126
Chapter 127
Chapter 128
Chapter 129
Chapter 130
Chapter 131
Chapter 132
Chapter 133
Chapter 134
Chapter 135
Chapter 136
Chapter 137
Chapter 138
Chapter 139
Chapter 140
Chapter 141
Chapter 142
Chapter 143
Chapter 144
Chapter 145
Chapter 146
Chapter 147
Chapter 148
Chapter 149
Chapter 150
Chapter 18 →
1
Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуднинг саноси. Довудни Эгамиз барча душманлари ва Шоул қўлидан озод этган кунда, Довуд бу қўшиқни Унга атаб куйлаган.
2
Сени севаман, эй Эгам, менинг қудратим.
3
Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, баҳодир курашчим, қўрғоним.
4
Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
5
Мени ўлим тўрлари чирмаб олганди, Бало–қазо селлари даҳшат ила босиб келганди.
6
Ҳа, ўликлар диёрининг тўрлари мени ўраб олганди, Ўлим чангали қаршимда пайдо бўлганди.
7
Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди.
8
У замон ер юзи титраб, тебранди, Тоғларнинг пойдевори ларзага келди, Эгамиз ғоят ғазабга минган эди.
9
Бурнидан тутун буруқсаб чиқарди, Оғзидан оташ пишқирарди, Олдидан қип–қизил чўғ ёғиларди.
10
У кўкларни ёриб, пастга тушди, Оёқлари остида — қора булут.
11
Бир карубга миниб учди, Ел қанотлари узра учиб келди.
12
Атрофини зулмат билан ўради, Қуюқ, қора булутларни Ўзига чайла қилди.
13
Унинг олдида ёруғлик чиқди, Дўл ва қип–қизил чўғ қоп–қора булутларни парчалади.
14
Эгамизнинг овози кўкларда гулдиради, Худойи Таолонинг садоси эшитилди.
15
Ўқларини отди, Чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди, Уларни саросимага солди.
16
Эгамизнинг таҳдидларидан, Унинг қаҳрли нафасидан Денгизнинг туби кўриниб қолди, Замин пойдевори яланғоч бўлиб қолди.
17
Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди, Баҳайбат сувлардан мени чиқариб олди.
18
Мени кучли ғанимларим қўлидан, Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди, Улар мендан кучли эдилар.
19
Қора кунимда улар менга қарши турдилар, Эгам эса менга таянч бўлди.
20
Мени бехавотир жойга чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.
21
Эгам солиҳлигим учун мени мукофотлайди, Айбсизлигим учун мени тақдирлайди.
22
Зеро, мен Эгамнинг йўлидан юрдим, Ахлоқсизлик қилмадим, Худойимдан юз ўгирмадим.
23
Унинг ҳамма қонун–қоидаларига риоя қилдим, Фармонларини четга суриб қўймадим.
24
Унинг олдида бенуқсон бўлдим, Гуноҳ қилишдан ўзимни сақладим.
25
Шу сабабли Эгам мени пок деб билди, Солиҳлигимга яраша мукофот берди.
26
Эй Эгам! Ўзингга содиқ бўлганга Сен содиқ бўласан, Бегуноҳга айбсизлигини кўрсатасан,
27
Пок кишига поклигингни кўрсатасан, Эгрига эса айёрлигингни кўрсатасан.
28
Аҳли камтарга эса нажот берасан, Димоғдорни ерга урасан.
29
Эй Эгам Худо! Чироғимни ёқувчи Ўзингсан, Зулматни мен учун ёруғликка айлантирасан.
30
Эй Худойим! Сенга суяниб лашкарни йўқ қиламан, Сенга суяниб деворлардан ошиб ўтаман.
31
Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир.
32
Эгамиздан бошқа Худо ким экан?! Худойимиздан бошқа суянчиқ Қоя бормикан?!
33
Мени қудратли қилувчи Худодир, Йўлимни Ўзи бехатар қилади.
34
У оёқларимни кийик оёғидай қилади, Чўққилар узра мени бехатар юрғизади.
35
Қўлларимни жанг қилишга ўргатади, Бармоқларим бронза ёйни бука олади.
36
Эй Эгам, Сен менга зафар қалқонингни бергансан, Ўнг қўлинг менга таянч бўлади, Мададинг эса мени юксалтиради.
37
Оёқларим учун йўлимни кенг қилгансан, Оёқларим сира оғиб кетмас.
38
Ғанимларимни қувлаб, тутиб олдим, Уларни йўқ қилмай ортга қайтмадим.
39
Шундай эздимки уларни, тура олмадилар, Оёқларим остида чўзилиб қолдилар.
40
Сен менга қувват бериб, жангга юбординг, Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг.
41
Ғанимларимни мендан қочирдинг, Мендан нафратланганларни йўқ қилдим.
42
Улар мадад сўраб фарёд қилдилар, Нажоткорни эса тополмадилар, Эй Эгам, ғанимларим Сенга ёлвордилар, Аммо Сен жавоб бермадинг.
43
Шамолнинг чангидай уларни эздим, Йўлдаги лойдек сидириб ташладим.
44
Сен мени халқнинг уруш–жанжалидан халос этдинг. Мени элларга йўлбошчи қилдинг, Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди.
45
Овозимни эшитибоқ қулоқ тутди, Ёт эллар менга бўйин эгди.
46
Ёт эллар ҳолсизланиб йиқилди, Қалтираб манзилидан чиқиб қочди.
47
Эгам барҳаётдир! Суянган қоямга олқишлар бўлсин! Нажоткорим Худо юксалсин!
48
Қасдимни олган Худодир, Халқларни менга У тобе қилган,
49
Мени ғанимларимдан У қутқарган, Босқинчилардан мени устун қилган, Мени зўравонлар қўлидан халос этган.
50
Шу боис, эй Эгам, халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтаман! Сени куйлаб сано айтаман!
51
Эгамиз Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштиради, Ўзи танлаган шоҳ Довуд ва унинг уруғига То абад содиқ севгисини кўрсатади.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 67
Chapter 68
Chapter 69
Chapter 70
Chapter 71
Chapter 72
Chapter 73
Chapter 74
Chapter 75
Chapter 76
Chapter 77
Chapter 78
Chapter 79
Chapter 80
Chapter 81
Chapter 82
Chapter 83
Chapter 84
Chapter 85
Chapter 86
Chapter 87
Chapter 88
Chapter 89
Chapter 90
Chapter 91
Chapter 92
Chapter 93
Chapter 94
Chapter 95
Chapter 96
Chapter 97
Chapter 98
Chapter 99
Chapter 100
Chapter 101
Chapter 102
Chapter 103
Chapter 104
Chapter 105
Chapter 106
Chapter 107
Chapter 108
Chapter 109
Chapter 110
Chapter 111
Chapter 112
Chapter 113
Chapter 114
Chapter 115
Chapter 116
Chapter 117
Chapter 118
Chapter 119
Chapter 120
Chapter 121
Chapter 122
Chapter 123
Chapter 124
Chapter 125
Chapter 126
Chapter 127
Chapter 128
Chapter 129
Chapter 130
Chapter 131
Chapter 132
Chapter 133
Chapter 134
Chapter 135
Chapter 136
Chapter 137
Chapter 138
Chapter 139
Chapter 140
Chapter 141
Chapter 142
Chapter 143
Chapter 144
Chapter 145
Chapter 146
Chapter 147
Chapter 148
Chapter 149
Chapter 150
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114
115
116
117
118
119
120
121
122
123
124
125
126
127
128
129
130
131
132
133
134
135
136
137
138
139
140
141
142
143
144
145
146
147
148
149
150