bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Psalms 77
Psalms 77
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 76
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 67
Chapter 68
Chapter 69
Chapter 70
Chapter 71
Chapter 72
Chapter 73
Chapter 74
Chapter 75
Chapter 76
Chapter 77
Chapter 78
Chapter 79
Chapter 80
Chapter 81
Chapter 82
Chapter 83
Chapter 84
Chapter 85
Chapter 86
Chapter 87
Chapter 88
Chapter 89
Chapter 90
Chapter 91
Chapter 92
Chapter 93
Chapter 94
Chapter 95
Chapter 96
Chapter 97
Chapter 98
Chapter 99
Chapter 100
Chapter 101
Chapter 102
Chapter 103
Chapter 104
Chapter 105
Chapter 106
Chapter 107
Chapter 108
Chapter 109
Chapter 110
Chapter 111
Chapter 112
Chapter 113
Chapter 114
Chapter 115
Chapter 116
Chapter 117
Chapter 118
Chapter 119
Chapter 120
Chapter 121
Chapter 122
Chapter 123
Chapter 124
Chapter 125
Chapter 126
Chapter 127
Chapter 128
Chapter 129
Chapter 130
Chapter 131
Chapter 132
Chapter 133
Chapter 134
Chapter 135
Chapter 136
Chapter 137
Chapter 138
Chapter 139
Chapter 140
Chapter 141
Chapter 142
Chapter 143
Chapter 144
Chapter 145
Chapter 146
Chapter 147
Chapter 148
Chapter 149
Chapter 150
Chapter 78 →
1
Осифнинг қасидаси. Қулоқ солинг, эй халқим, ўгитларимга, Қулоқ тутинг оғзимдан чиққан сўзларга.
2
Оғзимни очаман масалга, Ўтмишнинг сирли сабоқларин ўргатаман сизга.
3
Буларни айтган эди ота–боболаримиз, Улардан эшитганмиз, биламиз.
4
Эгамизнинг ҳамдга лойиқ ишларини, Унинг қудратини, У қилган ажойиботларни Биз яширмаймиз уларнинг болаларидан, Ҳикоя қилармиз келгуси авлодларга ҳам.
5
Ёқуб наслига У фармон берди, Исроилга қонун тайинлади Ота–боболаримизга амр бериб: “Болаларингизга ўргатинг”, деди.
6
Токи келажак насллар буларни билсин, Билсин ҳатто туғилмаган болалар, Ўз навбатида болаларига айтсин улар.
7
Болалари ҳам умидини боғласин Худога, Худонинг ишларини унутиб қўймай, Риоя этсин Унинг амрларига.
8
Токи улар ота–боболарига ўхшаб, Ўжар, исёнкор насл бўлмасин. Юрагида Худога садоқат бўлмаган, Руҳан беқарор насл бўлмасин.
9
Ўқ–ёй билан қуролланган Эфрайим жангчилари Жанг кунида ортига қайтди.
10
Улар Худонинг аҳдига риоя қилмади, Унинг қонунлари бўйича юришни рад қилди.
11
Улар унутдилар Худонинг қилган ишларини, Худонинг уларга кўрсатган мўъжизаларини.
12
Миср диёридаги Зўван текислигида, Уларнинг ота–боболари кўз ўнгида Худо мўъжизалар кўрсатганди.
13
Денгизни ёриб, ўртасидан уларни ўтказди, Сувларни девор каби тик қилиб қўйди.
14
Кундузи уларни булут орқали етаклади, Тун бўйи аланга ёруғи орқали етаклади.
15
У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиздай мўл–кўл сувни уларга берди.
16
Қоядан ирмоқларни чиқарди, Сувларни дарёлардай оқизди.
17
Улар саҳрода Худойи Таолога қарши исён қилиб, Унга қарши гуноҳ қилавердилар.
18
Улар атайлаб Худони синадилар, Кўнгли тусаган овқатни талаб қилдилар.
19
Улар Худога қарши сўзлаб, дедилар: “Саҳрода Худо бизга дастурхон ёза олармиди?!
20
Мана, У қояга урганда, Сув дарё–дарё бўлиб оқди, Ирмоқлар тўлиб–тошди. Энди У Ўз халқига нон бера олармикан? Халқини гўшт билан таъминлай олармикан?”
21
Эгамиз уларнинг гапини эшитиб, Қаттиқ ғазабга минди. Ёқуб наслига қарши ғазаб алангасини пуркади, Ҳа, Исроил наслига қарши қаҳрини сочди.
22
Улар Худога ишонмадилар, Унинг нажотига таянмадилар.
23
Худо самолардан туриб амр берди, Осмоннинг қопқаларини очиб юборди.
24
Улар есин, деб манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди.
25
Одамзод фаришталар нонидан еди, Худо уларга мўл–кўл таом юборди.
26
У самолардан шарқ шамолини эстирди, Қудрати билан жануб шамолига йўл кўрсатди.
27
У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди.
28
Буларни уларнинг қароргоҳига ёғдирди, Уларнинг чодирлари атрофига туширди.
29
Улар тўйгунларича едилар, Худо уларга кўнгиллари тусаганини берди.
30
Бироқ ҳали кўнгли тусаганига тўймаган, Луқмалари ҳали уларнинг оғизларида экан,
31
Худо ғазабини уларга сочди, Уларнинг кучлиларини ўлдирди, Исроилнинг гулдай йигитларини ер тишлатди.
32
Шуларга қарамай, улар гуноҳ қилавердилар, Худонинг мўъжизаларига ишонмадилар.
33
Худо уларнинг кунларини бир нафасдай битирди, Уларни ваҳимага солиб, умрларини барбод қилди.
34
Баъзиларини Худо ўлдирди, Шундагина қолганлари Унга интилди, Тавба қилиб, яна Худога қайтди.
35
Улар шундай деб эсладилар: “Ҳа, Худо суянган қоямиз, Бизнинг қутқарувчимиз Худойи Таоло.”
36
Аммо Худога хушомад қилардилар, Унга тиллари билан ёлғон сўзлашарди.
37
Юракларида эса Худога содиқ эмас эдилар, Унинг аҳдига бевафолик қилдилар.
38
Худо–чи, шафқат қилди, Кечирди уларнинг гуноҳларини, Қириб ташламади уларни, Кўпинча У ғазабини босди, Бутун ғазабини сочмади.
39
Худо эслади: “Улар шунчаки бандалардир, Эсиб, бошқа қайтиб келмас шамолдир.”
40
Саҳрода Худога қанчалар кўп исён қилдилар! Дашту биёбонда Уни хафа қилдилар.
41
Худони улар такрор–такрор синадилар, Исроил халқининг Муқаддас Худосини ранжитдилар.
42
Улар Худонинг қудратини, Уларни душмандан қутқарган кунни эсдан чиқардилар.
43
Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни, Ҳа, Зўван текислигида кўрсатган ажойиботларни унутдилар.
44
Мисрдаги дарёларни Худо қонга айлантирди, Мисрликлар ирмоқлардан сув ичолмай қолди.
45
Уларни еб битирсин, дея пашшалар галасини юборди, Юртни вайрон қилсин, дея қурбақалар юборди.
46
Уларнинг ҳосилини Худо чигирткаларга ем қилди, Уларнинг меҳнати маҳсулини чигирткаларга берди.
47
Узумзорларини дўл билан яксон қилди, Шикамора–анжир дарахтларини жалада нобуд этди.
48
Уларнинг чорвасини дўлга дучор қилди, Уларнинг подасини яшин алангасига берди.
49
Бузғунчи фаришталари тўдасини юборгандай Худо уларга алангали ғазабини, қаҳрини, Нафратини ҳамда мусибатни сочди.
50
У Мисрдан ғазабини қайтармади, Уларнинг жонларига шафқат қилмади, Уларни вабога дучор қилди.
51
Мисрнинг ҳамма тўнғичларини урди, Ҳа, Хом авлодларининг уйларидаги Қудратининг илк ҳосилини йўқ қилди.
52
Ўз халқини эса Худо қўйдай етаклаб чиқди, Уларни саҳро бўйлаб сурувдай бошлаб борди.
53
Эгамиз эсон–омон бошлаб борди, Улар қўрқмадилар, Уларнинг ғанимларини эса денгиз ютди.
54
Эгамиз халқини Ўз муқаддас юртига, Ўз кучи билан қўлга киритган тоққа олиб келди.
55
Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни қувди, Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди, Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди.
56
Улар ҳамон Худойи Таолони синардилар, Унга қарши исён қилиб, фармонларига бўйсунмадилар.
57
Оталари каби бевафолик қилиб, хоинлик қилдилар, Яроқсиз камонга ўхшаб ишончсиз чиқдилар.
58
Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар, Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар.
59
Буларни эшитганда Худо, ғазабга минди, Шундан сўнг Исроилни тамом рад этди.
60
У Шилўдаги Ўз масканини, Инсонлар орасида тиккан чодирини тарк этди.
61
Душманга асирликка берди аҳд сандиғини, Ўзининг қудратию шуҳрати рамзини.
62
Ўз халқини У қиличга рўпара қилди, Ғазабини танлаган халқига сочди.
63
Йигитларини аланга ямламай ютди, Қизлари никоҳ қўшиқларини айтолмай қолди.
64
Руҳонийлари қилич тиғидан йиқилди, Руҳонийлар бевалари аза тутолмай қолди.
65
Шунда Раббий қўзғалди уйқудан уйғонгандай, Шаробдан ҳайқираётган баҳодирдай.
66
Душманларини У тирқиратиб қувди, Уларни абадий шармандаликка дучор қилди.
67
Худо Юсуф чодирини рад этди, Эфрайим қабиласини танламади.
68
Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади.
69
Абадий ўрнатган ер курраси каби, Самолар каби Ўз муқаддас масканини қурди.
70
Худо Ўз қули Довудни танлаб олди, Қўй қўрасидан уни чақириб олди.
71
У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди. Ўзининг халқи Исроилга, Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади.
72
Довуд уларга ҳалоллик билан чўпонлик қилди, Моҳирлик билан уларни етаклаб борди.
← Chapter 76
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 67
Chapter 68
Chapter 69
Chapter 70
Chapter 71
Chapter 72
Chapter 73
Chapter 74
Chapter 75
Chapter 76
Chapter 77
Chapter 78
Chapter 79
Chapter 80
Chapter 81
Chapter 82
Chapter 83
Chapter 84
Chapter 85
Chapter 86
Chapter 87
Chapter 88
Chapter 89
Chapter 90
Chapter 91
Chapter 92
Chapter 93
Chapter 94
Chapter 95
Chapter 96
Chapter 97
Chapter 98
Chapter 99
Chapter 100
Chapter 101
Chapter 102
Chapter 103
Chapter 104
Chapter 105
Chapter 106
Chapter 107
Chapter 108
Chapter 109
Chapter 110
Chapter 111
Chapter 112
Chapter 113
Chapter 114
Chapter 115
Chapter 116
Chapter 117
Chapter 118
Chapter 119
Chapter 120
Chapter 121
Chapter 122
Chapter 123
Chapter 124
Chapter 125
Chapter 126
Chapter 127
Chapter 128
Chapter 129
Chapter 130
Chapter 131
Chapter 132
Chapter 133
Chapter 134
Chapter 135
Chapter 136
Chapter 137
Chapter 138
Chapter 139
Chapter 140
Chapter 141
Chapter 142
Chapter 143
Chapter 144
Chapter 145
Chapter 146
Chapter 147
Chapter 148
Chapter 149
Chapter 150
Chapter 78 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114
115
116
117
118
119
120
121
122
123
124
125
126
127
128
129
130
131
132
133
134
135
136
137
138
139
140
141
142
143
144
145
146
147
148
149
150