bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Hebrews 3
Hebrews 3
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 4 →
1
Шундай экан, эй, самовий даъватдан баҳраманд бўлган муқаддас биродарларим, имонимизнинг Элчиси - Олий руҳонийимиз Исога қаранглар!
2
Мусо пайғамбар бутун Худонинг хонадонига содиқ қолгани каби, Исо Масиҳ ҳам Уни тайин этган Худога содиқ қолди.
3
Иморатнинг меъмори иморатнинг ўзидан кўпроқ ҳурмат кўради. Худди шундай, Исо Масиҳ Мусо пайғамбардан кўпроқ улуғворликка лойиқ ҳисобланди.
4
Ҳар бир уйнинг қурувчиси бору, аммо аслида ҳамманинг бинокори - Худо.
5
Мусо пайғамбар бутун Худо хонадонидан масъул содиқ хизматкор сифатида Худонинг келажакда айтадиган каломларига замин ҳозирлади, холос.
6
Масиҳ эса Худо хонадонини Ўғил каби бошқаради. Агар биз жасоратимизни ва улуғ умидимизни охиригача маҳкам тутсак, биз Унинг хонадонимиз.
7
Мана, Муқаддас Руҳ нима деяпти:“Агар бугун Худонинг овозини эшитсангиз,
8
Чўлда, исён ва ғазаб кунида бўлганидек, Яна юрагингизни тош қилманглар!
9
У ерда оталарингиз Мени синов қилдилар, Қирқ йил ишларимни кўрган бўлсалар ҳам, Мени имтиҳон қилдилар.
10
Шунинг учун бу наслдан безор бўлиб дедим:Булар доим дилидан адашган бир қавмдир, Менинг йўлларимга риоя қилмайдилар.
11
Мен ғазабланиб, онт ичдимки:Улар Менинг фароғатимга кирмаслар”.
12
Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар.
13
Ҳеч ким гуноҳнинг алдови билан юрагини тош қилмасин; “бугун” дейилгунча, бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар.
14
Агар биз аввалги эътиқодимизни охиригача маҳкам тутсак, Масиҳга шерик ҳисобланамиз.
15
Юқорида дейилгани каби:“Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, Исёну Ғазаб кунида бўлганидек, Юрагингизни тош қилманглар! ”
16
Ўшанда Худонинг овозини эшитиб, исён қилганлар ким эди? Мусо пайғамбар шарофати билан Мисрдан чиққанларнинг ҳаммаси эмасмиди?
17
Худо қирқ йил кимдан безор бўлди? Гуноҳ қилувчилардан эмасми? Мана, уларнинг жасадлари чўлда пароканда бўлди.
18
Худо: “Улар Менинг фароғатимга кирмайди”, деб кимлар ҳақида қасам ичган эди? Бўйсунмаганлар ҳақида эмасми?
19
Кўряпмизки, улар имонсиз бўлгани учун фароғат диёрига кира олмадилар.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13