bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Hebrews 8
Hebrews 8
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 9 →
1
Айтганларимизнинг асосий нуқтаси шуки, бизнинг осмонда, Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирган Олий руҳонийимиз Исо бор.
2
Ўша ерда У инсон эмас, Худованд қурган ҳақиқий Чодирда хизмат қилади.
3
Ҳар бир олий руҳоний ҳадялар ва қурбонлар келтириш учун тайин этилади. Шундай экан, Исонинг ҳам келтирадиган бир нарсаси бўлиши лозим эди.
4
Агар У ер юзида бўлганда эди, умуман руҳоний бўлолмас эди. Чунки Тавротда буюрилган ҳадяларни тақдим қилувчи руҳонийлар бор.
5
Улар Мусо пайғамбар Худодан олган кўрсатмага мувофиқ қурилган чодирда диний хизмат кўрсатадилар. Худо Мусога: “Эҳтиёт бўл, ҳар бир нарсани тоғда сенга кўрсатилган намунага мувофиқ қилгин”, - деб буюрган эди. Демак, руҳонийлар хизмат қиладиган макон фақат осмондаги мавжудотнинг намунаси ва соясигинадир.
6
Лекин энди Исо аълороқ ваъдаларга асосланган аълороқ бир аҳдга кафил бўлгани учун, жуда ҳам улуғроқ руҳонийлик хизматига эришди.
7
Агар Худо қилган биринчи аҳд нуқсонсиз бўлганда эди, иккинчисига фурсат ахтарилмас эди.
8
Ҳолбуки, Худо қадимгилардан нуқсон топиб, Тавротда* шундай деган:“Мана Худованд каломи:Исроил хонадони ва Яҳудо хонадони биланМен янги бир аҳд қиладиган кунлар келяпти.
9
Бу қиладиган аҳдим эса -Мен уларнинг ота-боболари қўлидан ушлаб, Миср еридан олиб чиққанда қилган аҳдимга ўхшамагай. Зероки - Худованд деяпти:Улар Менинг аҳдимга содиқ қолмадиларВа Мен улардан юз ўгирдим.
10
Ўша кунлардан кейинИсроил хонадони ила қиладиган аҳдим бу бўлажак, - дейди Худованд. - Қонунларимни уларнинг фикрига жо қилиб, Дилларига ёзиб қўюрман. Мен уларнинг Худоси бўлурман, Улар эса Менинг халқим бўлур.
11
Таълим бермагай яна ҳеч кимсаЎз биродарию қабиладошига:Худовандни тан олгин, - дея. - Чунки ҳаммалари, каттаю кичик Мени таниб-билади.
12
Мен уларнинг ёмонликларидан ўтиб, Гуноҳларини бошқа эсга келтирмайман”.
13
Шундай қилиб, Худо “янги бир аҳд” дейиш билан қадимги аҳднинг эскирганлигини кўрсатди. Эскириб ва қариб бораётган нарса эса йўқ бўлиб кетиши муқаррардир.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13