bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Corinthians 16
1 Corinthians 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
1
Энди Худоимизнинг Қуддусдагиазизларига моддий маблағ тўплаш масаласига келсак, сизлар ҳам Галатия ҳудудидаги жамоатларга берган йўл–йўриқларимга амал қилинглар.
2
Ҳар ҳафтанинг бошида ҳар бир одам қўлидан келганича бир миқдор пулни олиб қўйсин, токи олдингизга борганимда пул йиғишга ҳожат бўлмасин.
3
Борганимдан кейин, эҳсонларингизни имонлиларга топширсин, деб ўзингиз муносиб кўрган кишиларни Қуддусга жўнатаман. Уларнинг ҳар бирини таништириб, мактуб ёзиб бераман.
4
Агар боришга имкон бўлса, ўзим ҳам улар билан бирга бораман.
5
Македониядан ўтиш ниятим бор. Шундан кейин сизларнинг олдингизга бораман.
6
Сизлар билан бирмунча вақт бўламан, деб ўйлайман, балки ҳатто қишни ҳам сизлар билан ўтказарман. Ундан кейин қаерга бормоқчи бўлсам ҳам, сизларнинг ёрдамингиз билан сафаримни яна давом эттираман.
7
Ахир, сизларни фақатгина йўл–йўлакай кўришни истамайман, Раббимиз Исо хоҳласа, сизлар билан кўпроқ вақт ўтказаман, деб умид қиламан.
8
Лекин Ҳосил байрамига қадар Эфес шаҳрида қоламан.
9
Чунки бу ерда менга қарши чиққанлар кўп бўлишига қарамай, таъсирчан фаолият кўрсатишим учун йўл очилди.
10
Тимўтий олдингизга борганда унга ғамхўрлик қилинглар, у орангизда хотиржам юрсин, чунки у ҳам менга ўхшаб Раббимиз Исо хизмати билан машғул.
11
Ҳеч ким унга паст назар билан қарамасин. У менинг олдимга қайтиб келаётганда, уни эсон–омон кузатиб юборинглар. Унинг биродарлар билан бирга келишини кутиб турибман.
12
Биродаримиз Аполлосга келсак, уни биродарларга қўшилиб сизларнинг олдингизга боришга кўп ундадим, лекин унинг ҳозир ҳеч боргиси йўқ. Имкони бўлса кейинроқ борар экан.
13
Ҳушёр бўлинглар, имонда маҳкам туриб, жасоратли ва кучли бўлинглар.
14
Ҳамма нарсани меҳр–муҳаббат билан қилинглар.
15
Биродарлар, Стефаннинг хонадонини биласизлар. Улар Ахая ҳудудида биринчи бўлиб Масиҳга имон келтирганлар ва ўзларини Худонинг азиз халқига хизмат қилишга бағишлаганлар. Сизлардан бир илтимосим бор:
16
Бундай инсонларни ва улар билан бирга берилиб хизмат қилаётганларни ҳурмат қилиб, уларнинг айтганларини қилинглар.
17
Стефан, Фортунат ва Ахаикнинг келганидан хурсанд бўлдим, улар сизларнинг йўқлигингизни билдирмади.
18
Улар сизларнинг руҳингизни кўтаргандек, менинг ҳам руҳимни кўтардилар. Бундай инсонларни қадрланглар.
19
Асия ҳудудидаги жамоатлар сизларга салом йўллаяптилар. Акил билан Прискилла ва уларнинг уйида йиғиладиган жамоат ҳам сизларга — Раббимиз Исонинг йўлидаги ҳамкорларига оташин салом айтяпти.
20
Ҳамма биродарларимиз салом айтяптилар. Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар.
21
Мен, Павлус мана шу саломни ўз қўлим билан ёзяпман.
22
Кимки Раббимиз Исони яхши кўрмаса, у лаънати бўлсин! Эй, Раббимиз, келгин!
23
Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин.
24
Сизларни яхши кўраман, чунки ҳаммамиз Исо Масиҳга тегишлимиз.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16