bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Corinthians 3
1 Corinthians 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 4 →
1
Эй биродарлар, сизларга руҳан етук инсонларга гапиргандай эмас, балки бу дунёга тегишли одамларга гапиргандай гапирдим. Яна сизларга эндигина Масиҳга ишонган, имонда гўдакдай бўлган инсонларга сўзлагандай сўзладим.
2
Сизларга берган таълимотим милкка ботадиган егуликдай эмас, балки чақалоқларга керак бўлган сутдай эди, чунки сизлар кучлироқ таълимотга тайёр эмас эдингиз. Ҳозир ҳам тайёр эмассиз,
3
чунки бу дунё ҳали ҳам сизларга ўз таъсирини кўрсатяпти. Орангизда жанжалкашлик ва келишмовчиликлар бор экан, бу сизларнинг ҳали ҳам башарий табиатингиз таъсирида, инсоний фикрлаб яшаётганингизни кўрсатмайдими?!
4
Ахир, баъзиларингиз: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, бошқаларингиз эса: “Мен Аполлоснинг шогирдиман”, десангиз, сизлар инсоний фикрлаб яшаётган бўлмайсизми?
5
Ахир, Павлус ким? Аполлос ким? Улар Худонинг хизматкорларидир, улар орқали сизлар имонга келгансизлар. Ҳар биримиз Эгамиз берган вазифани бажарамиз.
6
Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди, лекин Худо парваришлаб, ўстирди.
7
Ким эккани ёки суғоргани муҳим эмас, энг муҳими ўстирадиган Худодир.
8
Экувчининг ҳам, суғорувчининг ҳам мақсади бир ва уларнинг ҳар бири ўз меҳнатига яраша мукофот олади.
9
Биз Худонинг хизматидаги ҳамкорлармиз, сизлар эса Худонинг даласисизлар. Айни пайда сизлар Худонинг иморати ҳамсизлар.
10
Худонинг марҳамати билан мен моҳир бир меъмордай иморатнинг пойдеворини қўйдим. Энди эса бошқалар унинг устига қурилиш қиляптилар. Ҳар ким қандай қилиб қураётганига диққат қилсин.
11
Зеро, ҳеч ким мавжуд бўлган пойдевордан бошқа пойдевор қўя олмайди. Бу пойдевор Исо Масиҳдир.
12
Бу пойдевор устига кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматли тошлардан, яна кимдир эса ёғочу хашак ёки похолдан иморат қурмоқда.
13
Қиёмат кунида ҳар кимнинг иши қандай эканлиги аён бўлади. Ўша куни ҳамманинг иши оловда синалади.
14
Кимнинг қилган иши оловга бардош берса, ўша киши мукофот олади.
15
Кимнинг иши ёниб кетса, у талафот кўради. Ўзи омон қолади–ю, аммо оловдан қутулиб чиққандай бўлади.
16
Наҳотки билмасангиз?! Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи орангизда маскан қилган.
17
Кимки Худонинг маъбадини бузса, Худо уни ҳалок қилади. Зеро, Худонинг маъбади муқаддасдир, бу маъбад эса сизларсиз.
18
Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно, деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатдан ҳам доно бўлади.
19
Чунки бу дунёнинг донолиги Худонинг назарида ақлсизликдир. Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “У доноларни ўзларининг айёрликлари орқали тутиб олади.”
20
Яна шундай ёзилган: “Эгамиз доноларнинг ниятини англайди, Ниятларининг беҳудалигини У билади.”
21
Шунинг учун орангизда ҳеч ким бошқа бир инсоннинг таълимотига риоя қилаётгани билан мақтанмасин. Ахир, ҳаммаси сизларга тегишли–ку:
22
Павлус, Аполлос ва Бутрус, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, ҳозир ва келажак ҳам — буларнинг ҳаммаси сизники.
23
Сизлар эса Масиҳники, Масиҳ эса Худоникидир.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16