bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Corinthians 6
1 Corinthians 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 7 →
1
Орангизда биттасининг бошқа бировга даъвоси бор экан. Бу даъвони ҳал қилиб берсин, деб у киши Худонинг азизлари олдига эмас, балки имонсизлар олдига боришга қандай журъат қиляпти?
2
Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз?
3
Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз–ку! Шуни билмайсизларми? Шундай экан, турмуш икир–чикирлари нима бўлибди?!
4
Нега бундай даъволарингизни ҳал қилиш учун жамоатга дахли бўлмаган одамларга олиб борасизлар?!
5
Наҳотки орангизда ўз биродарларининг даъвосини ажрим қила оладиган бирорта доно одам топилмаса?! Уялмайсизларми, ахир?!
6
Имонли биродар яна бошқа бир имонли биродари билан даъволашмоқда, қолаверса буни имонсиз ҳакамларнинг олдида қиляпти–я!
7
Ундан кўра ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳатто ҳийла–найранглардан зарар кўриш сизлар учун афзалроқ бўлмасмиди? Бир-бирингиз билан даъволашишнинг ўзи сизлар учун тамоман мағлубият–ку!
8
Шуниси етмагандай, сизлар ҳийла–найранглар билан ўз биродарингизга ноҳақлик қиляпсизлар.
9
Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар,
10
ўғрилар, тамагирлар, ичкиликбозлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.
11
Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз.
12
Баъзиларингиз: “Хоҳлаганимни қилишга ҳаққим бор”, деб айтяпсизлар. Тўғри, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Хоҳлаганимизни қилишга ҳаққимиз бор, лекин ҳеч бир нарса бизнинг устимиздан ҳокимлик қилмаслиги керак.
13
Баъзиларингиз яна: “Овқат қорин учун, қорин эса овқат учун, Худо иккаласини ҳам йўқ қилади–ку”, деб айтяпсизлар. Тўғри, аммо баданимиз зино учун хизмат қилмаслиги керак, аксинча, баданимиз билан Раббимиз Исога хизмат қилишимиз керак. Раббимиз баданимиз устидан ҳокимлик қилиши керак.
14
Раббимизни тирилтирган Худо Ўз қудрати билан бизларни ҳам тирилтиради.
15
Билмайсизларми, ахир?! Аъзойи баданингиз Масиҳ танасининг аъзоси–ку! Шундай экан, мен Масиҳ танасининг аъзоларини олиб, фоҳиша танасининг аъзолари қилиб қўярканманми? Йўқ, асло!
16
Фоҳиша билан қовушган у билан бир тан бўлишини билмайсизларми?! Муқаддас Битикларда: “Иккаласи бир тан бўладилар”, деб ёзилган–ку!
17
Раббимиз Исо билан бирга бўлган эса У билан бир руҳда бўлади.
18
Жинсий аxлоқсизликдан ўзингизни олиб қочинглар! Жинсий ахлоқсизлик билан гуноҳ қилган ўз танасига қарши гуноҳ қилган бўлади, қолган ҳамма гуноҳлар эса танага бевосита боғланмаган ҳолда қилинади.
19
Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган Муқаддас Руҳни Худо сизларга берган. Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар.
20
Сизлар қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шунинг учун ўз танангиз билан Худони улуғланглар.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16