bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Amos 4
Amos 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 5 →
1
Эй Самария аёллари, эшитинг! Сизлар Башандаги бўрдоқи сигирлардай семириб кетгансиз, Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз, Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз.
2
Эгамиз Раббий Ўз муқаддас номи ҳақи онт ичиб демоқда: “Шундай кунлар келадики, Сизларни илмоқлар билан судраб кетишади, Орқада қолганларингизни қармоқлар билан тортиб кетишади.
3
Ҳар бирингиз тўппа–тўғри девордаги тешиклардан чиқиб кетасизлар. Сизларни Хармонга улоқтиришади, — деб айтмоқда Эгамиз. —
4
Қани, энди Байтилга бориб гуноҳ қилаверинг! Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг! Саҳардан қурбонликлар келтиринг, Эртасига ушрлар олиб келинг!
5
Хамиртурушли нонларни Менга шукрона назри қилинг, Кўнгилдан чиқариб берган қурбонлигингиз ҳақида Жар солиб ҳаммага айтинг, Ахир, бундай қилишни хўп яхши кўрасиз, эй Исроил халқи! — деб айтмоқда ЭгамизРаббий. —
6
Мен ҳамма шаҳарларингизда сизларга Тишингизнинг кирини сўрдирдим, Қишлоқларингизни нонга зор қилдим, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
7
Экинзорларингизга сув керак бўлганда, Мен ёмғир ёғдирмадим. Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб, Бошқасига ёғдирмас эдим. Бир далани ёмғир сувига тўйдирардим, Бошқасига ёмғир ёғдирмай, қуритар эдим.
8
Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди. Лекин сизлар сувга тўймадингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
9
Мен ҳосилингизга шира ва оққиров қасалини юбордим. Чигирткалар қайта–қайта боғу узумзорларингизни, Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
10
Мисрда бўлгани каби, орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
11
Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби, Мен кўпларингизни йўқ қилдим. Сизлар алангадан чиқариб олинган ёнаётган ўтиндай эдингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
12
Шундай экан, эй Исроил, Мен сени жазолайман. Худонинг олдида ҳисоб беришга тайёрлангин!”
13
Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У ўй–фикрини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи!
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9