bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Amos 7
Amos 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 8 →
1
Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: Деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, кечки экинлар униб чиқишни бошлабди. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни пайдо қилди.
2
Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим: “Эй Эгам Раббий, ўтинаман, гуноҳимиздан ўт! Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
3
Эгамиз шахтидан қайтди: “Бундай қилмайман”, деб айтди.
4
Эгамиз менга яна бир ваҳий кўрсатди: Эгамиз Раббий халқини олов билан жазоламоқчи бўлибди. Олов буюк денгизни ямлабди, кейин юртни ёндира бошлабди.
5
Шунда мен ёлвордим: “Эй Эгам Раббий, ўтинаман, бас қил! Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
6
Эгамиз шахтидан қайтди. “Хўп, бундай ҳам қилмайман”, деб айтди Эгамиз Раббий.
7
Мен яна бир ваҳий кўрдим: шоқул ёрдамида қурилган деворнинг олдида Раббий турган экан. Унинг қўлида бир шоқул бор эди.
8
Эгамиз мендан: — Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради. — Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди: “Қара, Мен мана шу шоқул ёрдамида Халқим Исроилни текшираман. Энди уларга шафқат қилмайман.
9
Исҳоқнинг саждагоҳлари вайрон бўлади, Исроилнинг қадамжолари йўқ қилинади, Мен шоҳ Ёрубом хонадонига қилич билан ҳужум қиламан.”
10
Байтилдаги руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди: — Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бундай сўзларини халқимиз кўтара олмайди.
11
Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
12
Эмозиё Амоснинг ўзига эса шундай деди: — Эй валий, бу ердан чиқиб кет! Яҳудо юртига бор. Нонингни ўша ердан топиб егин. Башоратларингни ҳам ўша ерда айт.
13
Аммо Байтилда қайта башорат қила кўрма, чунки бу шоҳнинг қутлуқ жойидир, шоҳлигимизнинг саждагоҳидир.
14
Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди: — Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен подани боқиб юрадиган оддий бир чўпонман, шикамора–анжир дарахтларини парвариш қиламан.
15
Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди.
16
Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига қарши гап гапирма”, деб айтяпсан.
17
Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда: “Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади, Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади. Еринг бошқаларга бўлиб берилади. Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан. Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9