bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Amos 9
Amos 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
1
Мен қурбонгоҳнинг олдида турган Эгамизни кўрдим, У шундай деди: “Маъбад устунқошларига шундай зарба берингларки, Пойдеворлари ларзага келсин. Устунқошлар одамлар устига ўпирилиб тушсин. Омон қолганларни Мен қиличдан ўтказаман, Улардан биронтаси ҳам қочиб кетолмайди. Ҳеч қайсиси қутулиб қолмайди.
2
Улар ер қазиб, ўликлар диёрига киришса ҳам, Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан. Осмонга чиқиб олишса ҳам, У ердан тортиб тушираман.
3
Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақдираман.
4
Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам, Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман. Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.”
5
Сарвари Олам — Раббий Ерга қўл теккизса ер ўпирилиб кетади, Бутун ер юзи Нил тўлқинларидай Баланд кўтарилиб пастга тушади. Ерда яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади.
6
Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди, Ер узра осмон гумбазини ўрнатди. Денгиз сувларини йиғиб, Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир. Эгамиздир Унинг номи.
7
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Сизнинг Ҳабашистонликлардан ортиқ жойингиз бормиди?! Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам, Филист халқини ҳам, худди шундай Хафтўрдан олиб чиққанман, Орам халқини ҳам Хирдан чиқарганман.
8
Мен, Эгангиз Раббий, Гуноҳкор Исроил шоҳлигини кузатиб турибман. Уни ер юзидан супуриб ташлайман, Ёқуб хонадонини эса батамом йўқ қилмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. —
9
Мен амр бераман, Шунда барча халқлар орасида, Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман. Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.
10
Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар эса қиличдан ҳалок бўлади, Ахир, бундай одамлар шундай айтишади: ‘Кўрмаймиз биз ёмонлик, Бошимизга тушмас бирор кўргилик.’
11
Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб илгариги ҳолатга қайтараман.
12
Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамизнинг каломи шудир, У айтганларини бажо қилади.
13
Эгамиз шундай демоқда: “Шундай вақтлар келадики, Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасидан, Ерни шудгор қилиш вақти келади. Шаробни тайёрлаб улгурмасидан, Узумнинг янги ҳосили пишади. Тоғлардан ширин шароб томади, Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади.
14
Мен халқимни ўз юртига қайтариб олиб келаман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорларни барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.
15
Мен уларни ўз юртида кўкартираман. Мен берган юртдан Уларни ҳеч ким суғуриб ташламайди.” Эгангизнинг каломи шудир.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9