bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Daniel 1
Daniel 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 2 →
1
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлигининг учинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қўшин тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди.
2
Раббийнинг иродаси билан Навухадназар Яҳудо шоҳи Ёҳайиқимни асирликка олиб, Худонинг уйидаги айрим идишларни олиб чиқди. Навухадназар ўлжаларни Бобил юртига олиб бориб, идишларни ўз худосининг уйидаги хазинага жойлаштирди.
3
У саройнинг бош мулозими Ашнапазга шундай буйруқ берган эди: “Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган
4
ёш, жисмонан соғлом, хушқомат, зеҳни ўткир, қобилиятли, фаросатли ва шоҳнинг саройида хизмат қилишга лаёқатли йигитларни олиб кел. Сен уларга бобил тили ва адабиётини ўргатишинг керак.
5
Ҳар кунги егулик билан шароб уларга менинг дастурхонимдан берилсин. Улар уч йил таълим олишгач, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишлари лозим.”
6
Танланганларнинг орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариё исмли ўспиринлар бор эди.
7
Бош мулозим уларнинг исмларини ўзгартириб, Дониёрни Белташазар, Ханониёни Шадрах, Мишаилни Мешах, Озариёни эса Абеднаху деб атади.
8
Дониёр шоҳона егулик ва шаробдан булғанишни хоҳламади. У бу таомлардан воз кечмоқни аҳд қилиб, бош мулозимдан бунинг учун ижозат сўради.
9
Худонинг иродаси билан Дониёр бош мулозимнинг мурувватию илтифотига сазовор бўлган эди.
10
Аммо бош мулозим Дониёрнинг таклифини эшитиб лол қолди ва деди: “Йўқ, егулик билан ичимликларни сизларга шоҳ ҳазратларининг ўзлари белгилаганлар. Ҳазратимнинг буйруқларидан бош тортишдан қўрқаман. Борди–ю, кўринишларинг тенгдошларингникидан ёмонроқ бўлса, жонимни хавф остига қўйган бўласизлар.”
11
Кейин Дониёр бу масала хусусида бош мулозим тайинлаган соқчи билан гаплашди, чунки бу соқчи Дониёр ва унинг уч оғайниси учун масъул бир одам эди. У соқчига шундай деди:
12
“Илтимос, қулларингизни ўн кун давомида синаб кўринг. Бизга егани сабзавот, ичгани сув беринг.
13
Кейин эса бизни шоҳона егуликни еган йигитлар билан солиштириб кўринг, сўнг билганингизни қилаверинг.”
14
Соқчи рози бўлиб, уларни ўн кун давомида сабзавотлар билан боқди.
15
Ўн кун ўтгач, уларнинг қадлари тўлишиб, шоҳона егулик еган бошқа йигитлардан анча кўркам бўлди.
16
Шундай қилиб, соқчи уларнинг шоҳона егуликлари ва шаробини ўзига олиб қолиб, уларга фақат сабзавотлар берадиган бўлди.
17
Худо бу тўртта йигитга адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Бундан ташқари, Дониёр турли хил ваҳий ва тушларни таъбирлаш қобилиятига эга эди.
18
Шоҳ белгилаган муддат тугагач, бош мулозим ҳамма йигитларни Навухадназар ҳузурига олиб борди.
19
Шоҳ уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашди. Улар орасида ҳеч ким Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариёга тенг келмас эди. Шунинг учун шоҳ уларни ўз саройида олиб қолди.
20
Шоҳ қандай савол бермасин ва қандай жумбоқни ечишни сўрамасин, уларнинг билими ва донолиги бутун шоҳликдаги фолбину мунажжимларникидан ўн баробар зиёда эди.
21
Дониёр саройда шоҳ Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилигача хизмат қилди.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12