bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Daniel 10
Daniel 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 11 →
1
Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг учинчи йилида, Белташазар деб аталган Дониёрга Худодан бир хабар келган эди. Келажакда албатта содир бўладиган кучли тўқнашувга оид бўлган бу хабарнинг маъноси Дониёрга ваҳий орқали аён бўлди.
2
Дониёр шундай деб ёзди: “Ўша пайтда мен уч ҳафта азадордай юрдим.
3
Уч ҳафта давомида ҳеч қандай тансиқ таом емадим, гўшт билан шаробни оғзимга олмадим, ювиниб–таранмадим.
4
Биринчи ойнинг йигирма тўртинчи кунида буюк Дажла дарёсининг бўйида турганимда
5
мен биттасини кўрдим. Унинг эгнида зиғир толасидан тўқилган либос, белида соф тилладан ясалган камар бор эди.
6
Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бир оломон шовқинидай янграр эди.
7
Ваҳийни фақат мен кўрдим. Ёнимдагилар ваҳийни кўрмаган бўлса ҳам, ваҳимага тушдилар. Улар тумтарақай бўлиб ҳар ёққа яшириниб олдилар.
8
Мен бир ўзим қолдим. Ўша ажойиб ваҳийни кўраётганимда қувватсизланиб, афт–ангорим таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетганини сездим. Мадорим қолмаган эди.
9
Мен фариштанинг овозини эшитганимда ҳушимдан кетиб, юз тубан ерда чўзилиб қолдим.
10
Сўнг эса бир қўл менга тегиб, мени кафт ва тиззаларимга кўтариб қўйди.
11
Ўша фаришта менга: — Эй, Дониёр, сен Худонинг суюкли бандасисан, — деди. — Қани, тур! Сенга айтадиган гапларимга қулоқ сол, чунки мен сенинг олдингга юборилганман. У бу гапларини менга айтаётганда мен қалтираб ўрнимдан турдим.
12
— Дониёр, қўрқма! — деди у менга. — Сен ҳаёт лаззатларидан воз кечиб, хабар хусусида мулоҳаза юритишни бошлаган кунингдаёқ, илтижоларинг ижобат бўлган эди. Илтижоларингга биноан, мен олдингга келдим.
13
Аммо Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта йигирма бир кун давомида менга қаршилик қилди. Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун, бош фаришталардан бири бўлган Микойил менга ёрдамга келди.
14
Мен сенга келажакда халқинг бошига тушадиган нарсаларни тушунтириш учун келдим. Бу ваҳий ўша кунларга оиддир.
15
У бу сўзларни гапираётганда, мен лом–мим дея олмай, бошимни эгиб турар эдим.
16
Сўнг одам қиёфасидаги бошқа бири лабларимга қўл теккизди. Мен оғзимни жуфтлаб, олдимда турганга дедим: — Ҳазратим, бу ваҳий юрак–бағримни эзиб юборди, мадорим қуриди.
17
Мендай бир қул қандай қилиб ҳазратим билан гаплаша олади? Ҳолдан тойганман, базўр нафас оляпман.
18
У яна бир бор менга қўлини теккизиб, менга куч ато этди.
19
Мен биринчи кўрган бошқа бирови шундай деди: — Эй, Худонинг суюкли бандаси, қўрқма! Тинчлан! Дадил бўл! У менга гапираётганда дадилланиб дедим: — Ҳазратим, сиз менга далда бердингиз, энди гапираверинг.
20
null
21
— Сенинг олдингга нима учун келганимни биласанми ўзи? — деб сўради у. — Мен сенга Ҳақиқат китобида ёзилган нарсаларни айтиб бермоқчиман. Бундан сўнг мен қайтиб, Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фариштага қарши урушга чиқаман. Кейин Юнонистонни ҳимоя қилувчи фаришта билан жанг қиламан. Бу тўқнашувда Исроилни ҳимоя қилувчи Микойил фариштадан бошқа ёрдамчим йўқ.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Recommended Reading
Commentary
Daniel Commentaries
→
Devotional
Daniel Devotional Guide
→
Get This Bible
UZB Study Bible
→