bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Daniel 12
Daniel 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
1
Фаришта гапини давом эттирди: “Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади.
2
Қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади.
3
Донолар мусаффо осмон каби яшнайдилар, одамларни ҳақ йўлга солганлар эса юлдузлар каби мангу порлайверадилар.
4
Сен эса, эй, Дониёр, китобни муҳрлагину бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар.”
5
Дониёр шундай деб ёзди: “Мен, дарёнинг бўйида пайдо бўлган яна бошқа икки фариштани кўрдим. Биттаси дарёнинг бу томонида, бошқаси у томонида турар эди.
6
Уларнинг бири оқимнинг юқори қисмида турган зиғир либосли фариштадан: — Бундай қийинчиликлар қачонгача давом этади? Охири борми ўзи? — деб сўради.
7
Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим: — Бу қийинчиликлар уч ярим йил давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади.
8
Ўша одамнинг гапларини эшитдиму, тушунмадим: — Эй, ҳазратим, бунинг оқибати нима бўлади? — деб сўрадим.
9
У шундай жавоб берди: — Бу тўғрида ҳеч хавотир олма, Дониёр, чунки бу сўзлар муҳрланган бўлиб охирзамонга қадар сир сақланади.
10
Бу қувғинлар туфайли кўп одамлар тозаланиб, покланади, аммо фосиқлар фосиқлигини давом эттираверади. Фосиқларнинг биронтаси ҳам буни тушунмайди, донолар эса буларнинг барчасини англаб оладилар.
11
Кундалик қурбонликлар тўхтатилиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарса ўрнатилган пайтдан бошлаб 1290 кун ўтади.
12
Охиргача, яъни 1335 кун ўтгунга қадар содиқ бўлиб қолганлар нақадар бахтиёрдир.
13
Сен, Дониёр, умр йўлингни давом эттириб, оламдан кўз юмасан. Охиратда эса мукофотингни олиш учун тириласан.”
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Recommended Reading
Commentary
Daniel Commentaries
→
Devotional
Daniel Devotional Guide
→
Get This Bible
UZB Study Bible
→