bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Esther 4
Esther 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 5 →
1
Мордахай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди.
2
Ўша ҳолатда сарой дарвозасига борди, лекин қанор кийиб сарой дарвозасидан ичкарига кириш мумкин эмасди.
3
Шунингдек, ҳар бир вилоятда — шоҳнинг амру фармони етиб борган жойларда яҳудийлар чуқур қайғуга ботдилар, рўза тутиб, йиғлаб нола қилдилар. Кўпчилик қанорга ўраниб ва кулга беланиб ётди.
4
Эстернинг канизлари ва хизматкорлари келиб, бу ҳақда хабар беришганда, малика қаттиқ ташвишга тушди. “Мордахай устидаги қанорни ечиб, мана бу кийимларни кийиб олсин”, деб малика кийим бериб юборган эди, Мордахай олмади.
5
Эстернинг хизматига тайинланган Хатах исмли шоҳнинг мулозими бор эди. Эстер Хатахни чақириб, унга: “Бу нимаси, Мордахай нимага бундай қиляпти экан, билиб кел–чи”, деб буюрди.
6
Хатах шоҳ саройи дарвозаси олдидаги шаҳар майдонига — Мордахайнинг ёнига кетди.
7
Мордахай ўзининг бошига тушган ҳамма кулфатни, Хомон яҳудийларга қирғин келтириш учун шоҳ хазинасига қанча миқдорда кумуш беришга ваъда қилганини Хатахга айтиб берди.
8
Кейин Мордахай Хатахга яҳудийларни қириш тўғрисида Шушанда эълон қилинган фармондан бир нусхасини бериб: “Эстерга буни кўрсат, у ҳамма нарсани тушуниб олсин”, деди. “Эстер шоҳ ҳузурига кириб, ўз халқига раҳм этишини илтижо қилиб сўрасин”, деб тайинлади.
9
Хатах қайтиб келиб, Мордахайнинг гапларини Эстерга айтиб берди.
10
Эстер “Мордахайга шу гапларни етказ”, деб Хатахни яна жўнатди:
11
“Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ.”
12
Эстернинг бу гапларини Мордахайга айтишгач,
13
у Эстерга шу жавобни етказишни сўради: “Саройда яшаганим учун яҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан деб ўйламагин.
14
Агар шу дамларда сен сукут сақласанг, яҳудийларга бошқа жойдан нажот келади, улар озод бўладилар. Сен ва отанг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билсин, балки шунақа кунлар учун сен маликалик мартабасига эришгандирсан.”
15
Эстер ҳам Мордахайга қуйидагича жавоб жўнатди:
16
“Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю, уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.”
17
Мордахай кетди ва Эстер нима буюрган бўлса, ҳаммасини қилди.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10