bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Esther 9
Esther 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 10 →
1
Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар.
2
Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди.
3
Вилоятлардаги ҳамма беклар, ноиблар, ҳокимлар ва шоҳнинг аъёнлари Мордахайдан қўрққанлари учун яҳудийларни қўллаб–қувватладилар.
4
Мордахай саройнинг юксак мартабали одами бўлиб, у тобора ўсиб борар, унинг шуҳрати бутун вилоятларга ёйиларди.
5
Яҳудийлар жамики душманларини қиличдан ўтказиб, ўлдириб, қириб ташладилар. Ғанимларига нисбатан истаганини қилдилар.
6
Жумладан, яҳудийлар Шушан қалъасида беш юз кишини қириб ташладилар.
7
Яна яҳудийлар ўзларининг душмани Хамадото ўғли Хомоннинг ўнта ўғлини — Паршандата, Далфон, Аспата, Пўрата, Одалиё, Оридато, Пармашто, Орисай, Оридай ва Вайзотони ўлдирдилар. Аммо мол–мулкига қўл теккизмадилар.
8
null
9
null
10
null
11
Ўша куни Шушан қалъасида ўлдирилганларнинг ҳисобини шоҳга маълум қилдилар.
12
Шоҳ эса малика Эстерга айтди: — Яҳудийлар Шушан қалъасида Хомоннинг ўнта ўғлини ва яна беш юз кишини қириб, йўқ қилдилар. Ким билсин, бошқа вилоятларимда улар нима қилдилар экан? Истагинг нима? Айт, қондирайин. Яна қандай тилагинг бор? Бажо қилайин.
13
— Агар шоҳимизга маъқул бўлса, Шушандаги яҳудийлар эртага ҳам бугунги фармонингизни ижро этсинлар, — деди Эстер. — Хомоннинг ўнта ўғлининг жасадлари ҳам дорга осилсин.
14
Шоҳ ушбу истакни бажаришни буюрди. Шушанда фармон чиқарилди. Хомоннинг ўнта ўғлининг жасади ҳам дорга осилди.
15
Адар ойининг ўн тўртинчи куни Шушандаги яҳудийлар яна тўпланиб, қалъада душманлардан уч юзтасини ўлдирдилар. Лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.
16
Шоҳликнинг турли вилоятларида яшайдиган бошқа яҳудийлар ҳам жонини сақлаш ва душманларидан қутулиш учун бир жойга тўпландилар. Душманларидан етмиш беш минг кишини ўлдирдилар, лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.
17
Буларнинг ҳаммаси Адар ойининг ўн учинчи куни юз берди. Яҳудийлар ўн тўртинчи куни тинчиб, бу кунни байрам қилдилар.
18
Шушандаги яҳудийлар ҳам ўзларини қутқариш учун ўн учинчи ва ўн тўртинчи кунлари йиғилдилар. Ўн бешинчи куни эса тинчиб, бу кунни байрам қилдилар.
19
Шунинг учун қишлоқ аҳли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар.
20
Мордахай бу воқеаларни ёзиб қўйди. Сўнгра шоҳ Ахашвераш қўли остидаги узоқ–яқиндаги ҳамма юртларда яшаётган яҳудийларга мактублар юборди.
21
Мактубда ҳар йили Адар ойининг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларини нишонлаш лозимлиги таъкидланган эди.
22
Чунки бу кунлар — яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой — ғам — хурсандчиликка, мотам — байрамга айланган ойдир. Мордахай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди.
23
Шундай қилиб, яҳудийлар Мордахайнинг буйруғини қабул этдилар ва бошлаган байрамларини давом эттирдилар.
24
Дарвоқе, бутун яҳудийларнинг душмани Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомон фитна қўзғаб яҳудийларни эзиб, йўқ қилиш учун пур — қуръа ташлаганди.
25
Лекин Эстер шоҳнинг ҳузурига кирганда, шоҳ янги мактуб орқали фармон берганди: Хомон яҳудийларга қарши ёвуз режа ўйлаб қўйган, лекин режаси ўзининг бошига етиб, Хомон ва унинг ўғиллари дорга осилганди.
26
Шунинг учун бу байрамга Пурим деб ном берилганди. Бу ном “пур” сўзидан олинган. Шундай қилиб, яҳудийлар Мордахайнинг мактубида ёзилганлардан, кўрган–кечирганларидан ва бошларига тушган кўргиликлардан кейин,
27
ўзлари, болалари ва барча қабиладошлари ўша икки кунни белгиланган вақтда, ёзилганидай, ҳар йили доимий равишда байрам қилишга қарор қилгандилар.
28
“Бу кунлар авлодлар оша ҳамма оилада, вилоятларда, ҳар бир шаҳарда унутилмасдан, байрам қилинсин, Пурим кунларини яҳудийлар ўтказиб юбормасин, бу кунлар авлодлар оша давом этиб хотирлансин”, деб қарор чиқардилар.
29
Абуҳайил қизи малика Эстер, яҳудий Мордахай билан бирга, ўз ҳуқуқи бўйича, Пурим тўғрисида ўша янги мактубни ёзиб тасдиқлади.
30
Мордахай Ахашверашнинг ҳукмронлиги остидаги юз йигирма еттита вилоятда яшайдиган ҳамма яҳудийларга тинчлик–омонлик тиланган ўша мактубларни юборди.
31
Мактубда малика Эстер билан Мордахай илгари буюрганларидай, Пурим кунларини белгиланган санада нишонлашга қатъий риоя қилишлари айтилган эди. Бу байрамларга яҳудийлар, ўзлари ва болалари рўза тутишга ва мотам одатларига амал қилганлари сингари, риоя қилишлари таъкидланган эди.
32
Шундай қилиб, Пуримга оид қоидалар, Эстернинг буйруғига кўра, тасдиқланди ва китобга ёзиб қўйилди.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10