bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Esther 5
Esther 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 6 →
1
Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб,
2
ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрдию, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди.
3
Шоҳ ундан: — Сенга нима керак, малика Эстер? — деб сўради. — Тилагинг нима? Ҳатто ярим шоҳликни сўрасанг ҳам берилади.
4
— Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бугун Хомон билан бирга меникига зиёфатга келсалар, — деди малика. — Мен шоҳимиз учун зиёфат тайёрлагандим.
5
Шоҳ: — Зудлик билан бориб Хомонни топиб келинглар! — деб буюрди. — Эстернинг истагини бажо қилайлик. Шундай қилиб, шоҳ Хомон билан бирга Эстер тайёрлаган зиёфатга борди.
6
Шоҳ майдан ичар экан: — Айт, нима истайсан? Нима истасанг берилади, — деди. — Қандай тилагинг бор? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, хоҳишинг қондирилади. Эстер шундай жавоб берди:
7
— Менинг истагим ва илтимосим шуки,
8
агар шоҳимиз мендан мамнун бўлсалар, шоҳимиз менинг тилагимни ва истагимни қондиришни маъқул кўрсалар, эртага мен тайёрлайдиган зиёфатга Хомон билан бирга келсинлар. Ўшанда шоҳимизнинг саволига жавоб бераман.
9
Хомон ўша куни зиёфатдан хурсанд, кайфияти чоғ бўлиб чиқди. У шоҳ саройи дарвозаси олдида Мордахайни кўрди. Мордахай Хомоннинг ҳурмати учун ўрнидан турмади ҳам, таъзим ҳам қилмади. Хомон эса ғазабдан тутоқди.
10
Бироқ у ўзини босди. Уйига келиб, дўстларини ва хотини Зарешни чақиртирди.
11
Хомон уларга ўзининг чексиз бойлигидан, кўпдан–кўп ўғилларидан, шоҳ уни аъёнлар ва хизматкорлар устидан юксак мартабага кўтаргани тўғрисида гапирди.
12
Кейин у яна айтди: — Малика Эстер зиёфат тайёрлаган экан, шоҳ билан мендан бошқа ҳеч кимни таклиф қилмабди. Эртага ҳам мен шоҳ билан бирга уникига зиёфатга чақирилганман.
13
Лекин сарой дарвозасида турган яҳудий Мордахайни кўрганимда, буларнинг мен учун ҳеч бир қиммати қолмайди.
14
Шунда хотини Зареш ва ҳамма дўстлари Хомонга маслаҳат беришди: — Дор тайёрлашсин, баландлиги эллик тирсак бўлсин. Эрталаб шоҳдан илтимос қил, Мордахайни ўша дорга осишсин. Кейин хурсанд бўлиб, шоҳ билан бирга зиёфатга бораверасан. Бу гап Хомонга маъқул тушди. У дорни тайёрлатиб қўйди.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10