bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezra 10
Ezra 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
1
Эзра Худонинг уйи олдида ўзини ерга отиб йиғлаганича, гуноҳларни эътироф этди. У Худога илтижо қилаётганда, атрофига Исроилдан катта жамоа — эркагу аёл, болалар йиғилишди. Халқ ҳам аччиқ–аччиқ йиғларди.
2
Элам наслидан Ёхиёл ўғли Шаханиё Эзрага шундай дея мурожаат қилди: “Биз маҳаллий халқларнинг бутпараст аёлларига уйланиб, Худойимизга бевафолик қилдик. Лекин шунга қарамай, биз, Исроил халқи учун ҳали ҳам умид бор!
3
Келинг, Худойимиз билан аҳд қилайлик. Ҳазратим, сизнинг маслаҳатингизга кўра ва Худойимизнинг сўзларидан қўрқадиганларнинг маслаҳатига кўра, барча бутпараст хотинларни болалари билан бирга қўйиб юборайлик. Таврот қонунига амал қилайлик.
4
Қани ҳазратим, ишга киришинг, бу сизнинг бурчингиздир. Биз сиз биланмиз. Дадил бўлинг, ишни бошланг.”
5
Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийларнинг, левиларнинг ва бутун Исроил халқининг бошлиқларига, айтилганларни қиламиз, деб онт ичирди. Ҳаммалари онт ичдилар.
6
Сўнг Эзра Худонинг уйи олдидан кетиб, Элиашаб ўғли Ёхуханоннинг хонасига борди, тунни ўша ерда ўтказди. У на нон еди, на сув ичди, у асирликдан қайтганларнинг хиёнаткорлиги дастидан қайғураётган эди.
7
“Асирликдан қайтганларнинг ҳаммаси Қуддусга тўплансин”, деб Яҳудо юрти ва Қуддус бўйлаб жар солинди.
8
“Агар кимки уч кун ичида келмаса, йўлбошчиларнинг ва оқсоқолларнинг буйруғига кўра, уларнинг ҳамма мол–мулки мусодара қилинсин, ўзлари асирликдан қайтганлар жамоасидан чиқарилсин”, деб хабар берилди.
9
Уч кун ичида Яҳудо ва Бенямин ҳудудида яшаётганларнинг ҳаммаси Қуддусда тўпланди. Бу воқеа тўққизинчи ойнинг йигирманчи кунида рўй берди. Одамлар Худонинг уйи олдидаги ҳовлида жойлашиб ўтирди. Аҳволнинг жиддийлигидан ва кучли ёмғир ёғаётганидан халқ титрарди.
10
Руҳоний Эзра ўрнидан туриб, халққа деди: “Сизлар бутпараст аёлларга уйланиб, Эгамизга хиёнат қилдингизлар, Исроил халқининг айблари устига айб орттирдингизлар.
11
Энди ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз олдида тавба қилинглар, Унинг хоҳиши бўйича иш тутинглар. Ўзларингизни маҳаллий халқлардан айириб, бутпараст хотинларингизни қўйиб юборинглар.”
12
Шундан кейин бутун жамоа баланд овоз билан жавоб берди: “Сиз ҳақсиз! Айтганларингизни қиламиз.
13
Лекин халқ кўп, ёмғир ҳам ёғяпти, шунинг учун очиқ жойда тура олмаймиз. Орамиздаги кўпчилик бу гуноҳга қўл урган, шунинг учун бу масалани бир–икки кунда ҳал қилиб бўлмайди.
14
Майли, йўлбошчиларимиз Қуддусда қолсинлар, улар бу ишнинг масъулиятини ўз зиммаларига олсинлар. Бутпараст аёлларга уйланганларнинг ҳаммаси белгиланган вақтда ўз шаҳар оқсоқоли ва ҳаками билан бирга келишсин. Шу йўсин бу масаладаги Худойимизнинг қаттиқ ғазаби биздан қайтади.”
15
Фақат Осойил ўғли Йўнатан билан Тихво ўғли Яхзиё бу таклифга қарши чиқдилар, левилардан Машуллом ва Шаббатай ҳам уларни қўллаб–қувватладилар.
16
Шундай қилиб, асирликдан қайтганлар берилган таклифни қабул қилдилар. Руҳоний Эзра уруғбошилар орасидан одамларни тайинлаб, уларнинг исмларини ёзиб қўйди. Ўнинчи ойнинг биринчи куни улар бу ишни текширишга киришдилар.
17
Биринчи ойнинг биринчи кунига келиб, бутпараст аёлларга уйланган барча эркаклар билан боғлиқ бўлган масала кўриб чиқилди.
18
Бутпараст аёлларга уйланган одамлар қуйидагилардир: Руҳонийлардан: Ёҳузадах ўғли Ёшуанинг уруғидан ва унинг ҳамкорларидан — Масиё, Элиазар, Ёрив ва Гадалиё.
19
Улар хотинларини қўйиб юборишга онт ичдилар ва айблари учун битта қўчқорни айб қурбонлиги қилдилар.
20
Иммар уруғидан — Хонин ва Забадиё.
21
Харим уруғидан — Масиё, Илёс, Шамаё, Ёхиёл ва Уззиё.
22
Пашхур уруғидан — Элийўнай, Масиё, Исмоил, Натанил, Йўзабад ва Эласах.
23
Левилардан: Йўзабад, Шимах, Килаёх (Килит деб ҳам айтилади), Патихиё, Яҳудо ва Элиазар.
24
Қўшиқчилардан: Элиашаб. Маъбад дарвозабонларидан: Шаллум, Талим ва Ури.
25
Исроил халқининг қолганларидан: Парўш уруғидан — Ромиё, Йизиё, Малкиё, Миёмин, Элазар, Малкиё ва Бинаё.
26
Элам уруғидан — Маттаниё, Закариё, Ёхиёл, Абди, Ёримўт ва Илёс.
27
Затту уруғидан — Элийўнай, Элиашаб, Маттаниё, Ёримўт, Зобод ва Азизах.
28
Бўвай уруғидан — Ёхуханон, Ханониё, Заббай ва Отлей.
29
Баних уруғидан — Машуллом, Маллух, Одаё, Ёшув, Шаёл ва Ёримўт.
30
Пахатмўаб уруғидан — Адна, Хилол, Бинаё, Масиё, Маттаниё, Базалил, Биннуй ва Манаше.
31
Харим уруғидан — Элиазар, Ишшиё, Малкиё, Шамаё, Шимўн,
32
Бенямин, Маллух, Шамариё.
33
Хашум уруғидан — Маттанай, Маттатах, Зобод, Элифалет, Ёримай, Манаше ва Шимах.
34
Баних уруғидан — Мадай, Имром, Увал,
35
Бинаё, Бидаё, Халух,
36
Ваниё, Миромўт, Элиашаб,
37
Маттаниё, Маттанай ва Ясой.
38
Биннуй уруғидан — Шимах,
39
Шаламиё, Натан, Одаё,
40
Махнадбай, Шошай, Шорой,
41
Озариёл, Шаламиё, Шамариё,
42
Шаллум, Эмориё ва Юсуф.
43
Наво уруғидан — Явиёл, Маттитиё, Зобод, Забино, Яддай, Йўэл ва Бинаё.
44
Юқоридагиларнинг ҳаммаси бутпараст аёлларга уйланган эдилар. Айримлари ўша аёллардан фарзандлар ҳам кўрган эдилар.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10