bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezra 8
Ezra 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 9 →
1
Шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида мен билан бирга Бобилдан кетган уруғбошилар ва улар билан бирга рўйхатга олинганлар қуйидагилардир:
2
null
3
Финхаз уруғидан — Гершом. Итамар уруғидан — Дониёр. Довуд уруғидан — Шаханиё наслидан бўлган Хаттуш. Парўш уруғидан — Закариё ва у билан бирга рўйхатга олинган 150 та эркак.
4
Пахатмўаб уруғидан — Зарахиё ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 та эркак.
5
Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё ва у билан бирга 300 та эркак.
6
Адин уруғидан — Йўнатан ўғли Эвид ва у билан бирга 50 та эркак.
7
Элам уруғидан — Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 та эркак.
8
Шафатиё наслидан — Микойил ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 та эркак.
9
Йўаб наслидан — Ёхиёл ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 та эркак.
10
Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит ва у билан бирга 160 та эркак.
11
Бўвай уруғидан — Бўвай ўғли Закариё ва у билан бирга 28 та эркак.
12
Озгад уруғидан — Хаккатан ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 та эркак.
13
Одонихам уруғидан — Элифалет, Явиёл, Шамаё ва улар билан бирга 60 та эркак. Элифалет, Явиёл ва Шамаё қариндошлари орасидан энг охирги бўлиб қайтиб келдилар.
14
Биғвай уруғидан — Утай, Заккур ва улар билан бирга 70 та эркак.
15
Мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида руҳонийларни топдим, лекин левилар йўқ эди.
16
Кейин йўлбошчилар Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариёни, Машулломни ҳамда Таврот устозлари Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим.
17
Уларни Косифиёдаги левиларнинг йўлбошчиси Иддонинг ҳузурига жўнатаётиб, уларга шундай деб тайинладим: “Иддонинг ҳузурига боргач, унга, унинг шерикларига, Косифиёдаги Маъбад хизматкорларига айтинглар, Худонинг уйи учун левиларни юборишсин.”
18
Худойимизнинг марҳамати бизга ёр бўлгани учун, улар Шаравиё деган лаёқатли бир одамни, ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юбордилар. Шаравиё Ёқуб ўғли Леви наслининг Махли уруғидан эди. Келганлар жами 18 та эркак эдилар.
19
Шунингдек, Марори уруғидан Хашавиё ва Ешаё ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юборилган эди. Улар жами 20 та эркак эдилар.
20
Булардан ташқари, 220 та Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган.
21
Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Охабо дарёси бўйида рўзани эълон қилдим.
22
Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ сипоҳ ва отлиқ сипоҳ беринг”, деб сўрашга хижолат бўлардим. Чунки биз шоҳга: “Худойимиз Унга юз бурганларнинг ҳаммасига марҳамат қилади, лекин Ундан юз ўгирганларга ғазабини сочади”, деб айтган эдик.
23
Шундай қилиб, биз рўза тутдик ва Худойимизга, бизни сақлагин, деб илтижо қилдик. Худойимиз бизнинг илтижоларимизни эшитди.
24
Сўнгра бош руҳонийларнинг орасидан ўн иккита руҳонийни — Шаравиёни, Хашавиёни ва уларнинг қариндошларидан ўнтасини танлаб олдим.
25
Худойимизнинг уйи учун назр қилинган кумуш, олтин ва буюмларни уларнинг ҳузурида тарозида тортдим. Шоҳ, унинг маслаҳатчилари, аъёнлари, Бобил вилоятидаги бутун Исроил халқи назр қилган бу ҳадяларни уларга топширдим.
26
Мен уларга топширган назрларнинг миқдори қуйидагича эди: 1400 пуд кумуш, 210 пуд кумуш буюм, 210 пуд олтин,
27
ярим пуд чиқадиган 20 та олтин коса, қиймати олтинга тенг бўлган, сайқалланган аъло сифатли 2 та бронза буюм.
28
Мен уларга шундай дедим: “Сизлар Эгамизга бағишлангансизлар, буюмлар ҳам Эгамизга бағишланган. Одамлар бу кумуш ва олтинларни ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга кўнгилдан чиқариб назр қилдилар.
29
Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни Эгамизнинг уйи омборида бош руҳонийлар, левилар ва уруғбошилар ҳузурида тарозида тортинглар.”
30
Шундай қилиб, руҳонийлар ва левилар тарозида тортилган бу кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг Қуддусдаги уйига олиб бориш учун қабул қилиб олдилар.
31
Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди.
32
Биз Қуддусга етиб келиб, у ерда уч кун турдик.
33
Тўртинчи куни эса кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг уйида тарозида тортиб, Уриё ўғли руҳоний Миромўтга топширдик. Унинг ёнида Финхаз ўғли руҳоний Элазар, шунингдек, левилардан Ешува ўғли Йўзабад ва Биннуй ўғли Новадиё бор эдилар.
34
Ўша куни биз ҳамма нарсани тарозида тортиб, ҳисоблаб чиқдик, ҳар бир нарсанинг вазнини ёзиб қўйдик.
35
Шундан сўнг асирликдан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худосига қурбонликлар келтирдилар. Улар бутун Исроил халқи учун 12 та буқани, 96 та қўчқорни, 77 та қўзини Эгамизга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Булардан ташқари, халқни гуноҳларидан поклаш учун 12 та такани қурбонлик қилдилар.
36
Сўнг шоҳнинг фармонини Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ноибларига ва ҳокимларига олиб бордилар. Ноиблар билан ҳокимлар халққа ва Худонинг уйига ёрдам кўрсатдилар.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10