bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezra 3
Ezra 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 4 →
1
Исроил халқи ўз шаҳарларига ўрнашиб олганлардан кейин, еттинчи ойда ҳаммаси Қуддусда йиғилишди.
2
Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига аталган қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Уларнинг мақсади: Худонинг одами — Мусонинг Тавротида ёзилган амрларга мувофиқ, қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликларни келтириш эди.
3
Улар маҳаллий халқлардан қўрқардилар, аммо шунга қарамай, қурбонгоҳни олдинги пойдевори устига қурдилар. Қурбонгоҳнинг устида ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизгақурбонликларни куйдириб назр қилдилар.
4
Сўнгра Мусонинг қонунида ёзилгани сингари, Чайла байрамини нишонладилар. Ҳар бир байрам кунига оид қурбонликлар қилиб, куйдирдилар.
5
Улар кунда куйдириладиган қурбонликлардан ташқари, ҳар ойда нишонланадиган янги ой шодиёнасида ва йил давомида Эгамизга атаб нишонланадиган байрамларда қурбонликлар келтирдилар. Шунингдек, кўнгилдан чиқариб қурбонликлар олиб келдилар.
6
Хуллас, одамлар еттинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб, Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни келтира бошлаган эдилар. Лекин Эгамизнинг Маъбади пойдевори ҳали ётқизилмаган эди.
7
Халқ тош йўнувчиларни ва дурадгорларни пул билан таъминлаб турди. Улар Форс шоҳи Курушнинг ижозати билан Ўрта ер денгизи орқали Лубнондан Яффа шаҳрига садр ёғочларини келтирдилар. Ёғочларни олиб келган Сидонликлар ва Тирликларга егулик, ичимлик ва зайтун мойи бердилар.
8
Асирликдан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, уларнинг биродарлари руҳоний ва левилар, шунингдек, асирликдан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар.
9
Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди.
10
Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар. Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар занглари билан, Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар.
11
Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.” Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилганидан, бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди.
12
Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар.
13
Халқ шунчалик қаттиқ бақирардики, овозлари узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Буни эшитганлар хурсандчилик овозларини йиғи товушидан фарқлай олмасди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10