bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Judges 12
Judges 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 13 →
1
Эфрайим қабиласи лашкарини тўплаб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғидаги Зофунга ўтиб Йифтохга дўқ қилди: — Нега сен Оммон халқига қарши жанг қилганингда бизни ҳам чақирмадинг? Шу қилганинг учун биз сени уйингга қўшиб ёндириб юборамиз!
2
— Мен сизларни ёрдамга чақирган эдим–ку, — деди Йифтох. — Ўшанда, бизга жабр–зулм ўтказган Оммон халқи билан қаттиқ жанжаллашиб қолганимда, ўзингиз менга ёрдам бермадингиз–ку!
3
Сизлар менга ёрдам бермаслигингизни била туриб, жонимни хатар остига қўйдим–да, Оммон халқининг устига бостириб бориб ҳужум қилдим. Эгамиз эса уларни менинг қўлимга берди. Нима учун энди сизлар келиб менга қарши уруш қилмоқчисизлар?!
4
Эфрайим қабиласидан бўлганлар Гилад авлодини ҳақоратлаб: “Гиладликлар ким бўлибди?! Улар бор–йўғи Эфрайим қочоқлари–ку, улар ҳатто Эфрайим ва Манаше ерларида яшаб юришибди”, деб айтган эдилар. Шунинг учун Йифтох Гилад авлодидан бўлган барча эркакларни йиғиб, Эфрайим қабиласи билан жанг қилди. Эфрайим қабиласи бу жангда мағлуб бўлди.
5
Эфрайим қабиласининг омон қолган жангчиларини қўлга тушириш учун, Йифтох Иордан дарёсининг кечув жойларига соқчиларни қўйди. Қачонки Эфрайим қочоқларидан бири келиб: “Ўтиб кетай”, деб рухсат сўраганда, соқчилар: “Мабодо Эфрайим қабиласиданмасмисан?” дея савол беришарди. Қочоқ: “Йўқ”, деб жавоб бергач,
6
улар унга: “Ундай бўлса, Шибболет, дегин”, дейишар эди. Ўша одам: “Сибболет”, деб айтар эди, чунки Эфрайим қабиласидагилар “Шибболет” сўзини тўғри талаффуз қила олмас эдилар. “Сибболет” деган одамни соқчилар Иордан кечув жойининг ўзидаёқ ўлдиришарди. Ўша куни Эфрайим қабиласидан қирқ икки минг нафар одам ҳалок бўлди.
7
Гиладлик Йифтох олти йил Исроил халқига ҳакам бўлди. Сўнг оламдан кўз юмиб, Гилад ҳудудидаги шаҳарларнинг бирида дафн қилинди.
8
Ундан кейин Исроил халқига Байтлаҳмлик Ибсан ҳакам бўлди.
9
Унинг ўттиз ўғли билан ўттиз қизи бор эди. У қизларини уруғидан ташқарига узатиб, ўғилларига келинларни ҳам бошқа уруғлардан олиб берганди. Ибсан етти йил Исроил халқига ҳакам бўлди.
10
Сўнг оламдан ўтиб, Байтлаҳмда дафн қилинди.
11
Ундан кейин Забулун қабиласидан бўлган Элўн исмли бир киши ҳакам бўлди. У ўн йил давомида Исроилга раҳнамолик қилди.
12
Элўн оламдан кўз юмди ва Забулун ҳудудидаги Ойжавлонда дафн қилинди.
13
Ундан кейин Пиратонлик Хиллиёлнинг ўғли Абдўн ҳакам бўлди.
14
Унинг қирқта ўғли ва ўттизта ўғил набираси бор эди. Улар етмишта эшакни миниб юришарди. Абдўн саккиз йил Исроил халқига ҳакам бўлди.
15
Сўнг Абдўн ҳам оламдан ўтди ва Эфрайим қирларидаги она шаҳри Пиратонда дафн этилди. Илгарилари ўша жойлар Омолек халқига тегишли бўлган.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21