bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Judges 20
Judges 20
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 21 →
1
Дан ва Бэршэва шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди.
2
Худо аҳлининг йиғинида жамики Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ва 400.000 қуролланган пиёда сипоҳ қатнашди.
3
Миспахдаги йиғин ҳақидаги хабар тез орада Бенямин қабиласига ҳам етиб борди. Исроил халқи шундай деди: — Бу жиноят қандай қилиб юз берганини бизга айтиб бер.
4
Ўлдирилган аёлнинг эри леви жавоб берди: — Мен хотиним билан тунамоқ учун Бенямин қабиласига қарашли Гиво шаҳрига бордим.
5
Кечаси Гивонинг баъзи бир одамлари уйни ўраб олишди. Улар мени ўлдирмоқчи бўлиб, менинг ўрнимга хотинимни шу қадар зўрлашдики, бечора жон берди.
6
Ақл бовар қилмайдиган бу разолат Исроилда содир бўлди! Шунинг учун мен хотинимнинг жасадини бўлак–бўлак қилиб, бўлакларни Исроил бўйлаб жўнатдим.
7
Энди эса биродарларим, ҳаммаларингиз шу ҳақда мулоҳаза қилиб, бирон–бир маслаҳат беринглар.
8
Йиғинда иштирок этганлар туриб бир овоздан: — Биронтамиз ҳам ўз чодиримизга ёки уйимизга қайтиб кетмаймиз, — деди.
9
— Биз бундай қиламиз: Гивога қарши жанг қилишдан олдин, шаҳарга ким ҳужум қилиши кераклигини Худодан сўраб, қуръа ташлаймиз.
10
Исроил халқининг ўндан бир қисми жангчиларни озиқ–овқат билан таъминлаб туради. Қолганлар эса Бенямин еридаги Гиво аҳолисини Исроилда қилган шармандалиги учун жазолайди.
11
Шундай қилиб, бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, шаҳарга ҳужум қилиш учун тўпланди.
12
Исроил қабилалари Бенямин қабиласи бўйлаб одамларни юбориб дедилар: “Эй, халойиқ, орангиздаги айрим одамлар даҳшатли бир жиноятга қўл урди.
13
Гиводаги бузуқларни ҳозироқ бу ерга чиқаринглар, биз уларни ўлдириб, Исроил халқи орасидан ёвузликни йўқ қиламиз.” Аммо Бенямин қабиласи Исроил халқининг гапларига қулоқ солмади.
14
Улар шаҳарларидан чиқиб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун Гивога бордилар.
15
Ўша куни Гиво шаҳридан бўлган етти юзта сараланган жангчидан ташқари Бенямин қабиласининг бошқа шаҳарларидан келган қуролланган сипоҳларнинг сони йигирма олти минг эди.
16
Буларнинг орасида етти юз нафар чапақай аскар бор эди. Уларнинг ҳаммаси моҳир мерган эди. Уларга бир тола сочни нишон қилиб қўйган тақдирда ҳам палахмондан тош отиб, мўлжалга бехато теккизишарди.
17
Исроил халқи эса Бенямин қабиласидан ажралган ҳолда 400.000 қуролланган моҳир жангчини тўплади.
18
Исроил лашкарлари Байтил шаҳридаги саждагоҳга чиқиб: “Орамиздан ким биринчи бўлиб Бенямин қабиласига ҳужум қилиши керак?” — дея Худога илтижо қилишди. “Яҳудо қабиласи ҳужум қилсин”, — деб жавоб берди Эгамиз.
19
Кейинги куни эрталаб Исроил лашкарлари бориб, Гиво шаҳрининг яқинида қароргоҳ қуришди.
20
Сўнг Бенямин жангчиларига ҳужум қилиш учун Гиво шаҳрининг рўпарасида саф тортишди.
21
Бенямин жангчилари Гиводан чиқиб, Исроил лашкарлари билан жанг қилишди. Ўша куни йигирма икки минг Исроил сипоҳи ҳалок бўлди.
22
null
23
Исроил лашкарлари Эгамизнинг ҳузурига бориб, кечгача фарёд қилишди. Улар Эгамиздан: “Бенямин қариндошимизга қарши яна жанг қилайликми?” — деб сўрашди. “Уларга ҳужум қилинглар”, — деб жавоб берди Эгамиз. Исроил лашкарлари кўтаринки руҳда илгаригидай аввалги жойда саф тортишди.
24
Улар иккинчи куни ҳам Бенямин жангчиларига қарши жанг қилишди.
25
Ўша куни Бенямин жангчилари Гиводан чиқиб, яна ўн саккиз минг моҳир Исроил сипоҳини ўлдиришди.
26
Шунда Исроил лашкарлари Байтилга қайтиб, йиғи–сиғи қилишди. Улар ўша куни кечгача Эгамизнинг ҳузурида ўтириб рўза тутишди. Эгамиз ҳузурида куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтиришди.
27
null
28
Худонинг Аҳд сандиғи ўша ерда — Байтилда турган эди, Элазар ўғли Финхаз эса Аҳд сандиғи ёнида ўз хизматини адо этарди. Финхаз Ҳоруннинг набираси эди. Исроил лашкарлари Эгамиздан: “Қариндошимиз Бенямин қабиласига қарши жанг қилайликми, йўқми?” — деб сўрашди. “Жанг қилинглар, — деб жавоб берди уларга Эгамиз. — Эртага Мен уларни сизларнинг қўлингизга бераман.”
29
Исроил лашкарлари Гивонинг теварак–атрофидаги пистирмаларга одамларни ўтирғизиб қўйишди.
30
Кейин эса учинчи марта Бенямин жангчиларига қарши жанг қилиш учун Гиво рўпарасида олдингидай саф тортишди.
31
Бенямин жангчилари урушга чиқишди. Исроил лашкарлари илгаригидек чекина бошлашди. Бенямин жангчилари Исроил лашкарларини таъқиб қилиб, шаҳардан узоқлашиб қолишди. Улар Байтил ва Гивога кетадиган катта йўлларда ва очиқ майдонларда ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдиришди.
32
Бенямин жангчилари: “Булар олдингидай тумтарақай бўлишяпти”, деб ўйлашган эди. Аслида эса Исроил лашкарлари уларни шаҳардан узоқлаштириш ниятида шундай қилишаётган эди.
33
Исроил лашкарининг асосий қисми жанг майдонини орқага — Баал–Тамар шаҳри томон тортди. Шунда бирданига Ғибо текислигидаги пистирмада ётган сипоҳлар чиқишди.
34
Исроил лашкарининг ўн минг сараланган жангчиси Гивога ҳужум қилди ва у ерда қаттиқ жанг бошланди. Бенямин жангчилари бундай фалокат юз беришини кутишмаган эди.
35
Эгамиз уларни Исроил лашкарлари олдида мағлуб қилди. Ўша куни Исроил лашкарлари қуролланган 25.100 Бенямин жангчисини ўлдиришди.
36
Шунда Бенямин жангчилари мағлубиятга учраганларини тушунишди. Исроил лашкарининг асосий қисми Бенямин жангчилари олдида чекинган эди. Шу орқали улар Гиво атрофидаги пистирмаларда ўтирган Исроил сипоҳларига шаҳарга ҳужум қилиш учун қулай вазият яратиб берган эдилар.
37
Пистирмадаги сипоҳлар Гиво томон отилдилар. Улар шаҳардаги бор одамни қириб ташладилар.
38
Исроил лашкарининг асосий қисми билан пистирмадаги сипоҳлар ўзаро шундай келишиб олгандилар: шаҳардан қуюқ тутун чиқиши биланоқ,
39
Исроил лашкарининг асосий қисми орқага қайтиб жанг қилиши керак эди. Шу орада Бенямин жангчилари ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдирган эдилар. Шу сабабдан улар: “Исроил лашкари илгаригидай чекиниши аниқ”, деб ўйлаган эдилар.
40
Бироқ ортга қараганларида шаҳардан қуюқ тутун булут бўлиб кўтарилганини ва бутун шаҳар ёнғин остида қолганини кўрдилар.
41
Шунда Исроил лашкарининг асосий қисми ортига қайтди. Бенямин жангчилари эса мағлубиятга учраганларини англаб, саросимага тушдилар.
42
Улар Исроил лашкаридан қочмоқчи бўлиб, саҳро томон югурдилар, аммо қирғиндан қочиб қутула олмадилар. Чунки шаҳардан чиқиб келаётган сипоҳлар билан Исроил лашкарининг асосий қисми уларни икки томондан сиқиб келаётган эди.
43
Исроил лашкари Бенямин жангчиларини қуршовга олиб, Гивонинг шарқ томонигача тўхтамай таъқиб қилиб, ўлдирди.
44
Бенямин қабиласининг ўн саккиз минг баҳодир жангчиси ҳалок бўлди.
45
Бошқалари эса саҳродаги Риммон қоясига қараб қочишди. Исроил лашкарлари улардан беш мингтасини катта йўлларда қириб ташладилар, қолганларини эса Гидўмгача таъқиб қилиб, яна икки мингтасини ўлдирдилар.
46
Ўша куни Бенямин қабиласидан жами йигирма беш минг қуролланган довюрак жангчи ҳалок бўлди.
47
Аммо олти юзта сипоҳ саҳродаги Риммон қоясига қочишга муваффақ бўлди. Улар тўрт ой мобайнида у ерда яшаб юрдилар.
48
Исроил лашкарлари Бенямин шаҳарларига қайтиб, у ерда қолган–қутган одамларни, молларни, барча жонзотни қириб ташладилар, атрофдаги шаҳарларга ўт қўйдилар.
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 21 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21