bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Judges 7
Judges 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 8 →
1
Еруббаал, яъни Гидўн, ҳамма лашкарлари билан барвақт туриб, қароргоҳини Харўд булоғининг бўйида жойлаштирди. Мидиёнларнинг қароргоҳи эса улардан шимолда, Мўре тепалигининг ёнидаги водийда жойлашган эди.
2
Эгамиз Гидўнга деди: “Сенинг лашкаринг жуда кўп бўлгани учун, Мидиёнларни қўлларингга беролмайман. Акс ҳолда Исроил халқи, Мени улуғламай, ғалабага ўз кучимиз билан эришдик, деб ўзига бино қўяди.
3
Душмандан қўрққанларга ижозат бер, Гилад тоғини тарк этиб, уйларига қайтиб кетсинлар.” Шундай қилиб, одамларнинг йигирма икки мингтаси қайтиб кетиб, ўн мингтаси қолди.
4
Кейин Эгамиз Гидўнга деди: “Қолган лашкар ҳам кўплик қилади. Уларни сув бўйига олиб туш, у ерда сенга уларни ажратиб бераман. Мен сенга, буниси сен билан боради, деганим сен билан боради, буниси эса сен билан бормайди, деганим сен билан бормайди.”
5
Гидўн лашкарни сув бўйига олиб тушди. Эгамиз унга деди: “Сувни итга ўхшаб, ялаб ичганларнинг ҳаммасини бир тарафга, чўккалаб ичганларни эса бошқа тарафга турғизиб қўй.”
6
Сувни ҳовучлаб ялаганларнинг сони уч юзта эди. Лашкарларнинг қолганлари эса чўккалаб сувни ичганди.
7
Эгамиз Гидўнга деди: “Сувни ялаб ичган уч юзта одам билан сизларни озод қилиб, Мидиёнларни қўлларингга бераман. Қолганларни қўйиб юбор, уйларига қайтиб кетаверишсин.”
8
Гидўн уч юзта одамдан бошқа ҳаммасини уйларига қайтариб юборди. Аммо кетганларнинг озиқ–овқату бурғуларини олиб қолди. Мидиёнларнинг қароргоҳи пастда, водийда жойлашган эди.
9
Ўша куни кечаси Эгамиз Гидўнга деди: “Тур, қароргоҳга ҳужум қил. Мен уни сенинг қўлингга бердим.
10
Агар қўрқаётган бўлсанг, Пурах деган хизматкорингни олиб, қароргоҳга туш.
11
Мидиёнларнинг гапини эшитгач, юрак ютиб қароргоҳга ҳужум қиласан.” Гидўн Пурах исмли хизматкорини олиб пастга, ёв қароргоҳининг этагига тушди.
12
Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар водийда чигиртка каби ғижиллаб ётарди. Уларнинг туялари эса денгиз қирғоғидаги қум каби сон–саноқсиз эди.
13
Гидўн ёв қароргоҳига етиб борганда, бир одам ўзининг биродарига тушини айтиб бераётганини эшитиб қолди. Ўша одам шундай ҳикоя қилаётган эди: — Мен бир туш кўрдим. Тушимда арпадан пиширилган қандайдир бир нон Мидиён қароргоҳига юмалаб келиб, чодирга урилибди. Чодир эса ағдарилиб тушибди.
14
— Бу аниқ Исроил халқидан бўлган Йўш ўғли Гидўннинг қиличидир! — деди биродари. — Худо Мидиёнларни барча лашкар–пашкари билан унинг қўлига берган экан–да!
15
Гидўн туш таъбирини эшитгач, Худога сажда қилди. Орқага — Исроил халқининг қароргоҳига қайтиб: “Қани, кетдик! Эгамиз Мидиён лашкарларини қўлимизга берди”, — деди.
16
Кейин уч юзта одамни уч қисмга бўлиб, ҳар бирининг қўлига биттадан бурғу ва бўш кўзадан берди. Кўзаларнинг ичида эса биттадан машъала бор эди.
17
Гидўн лашкарларига шундай деди: — Ёв қароргоҳига яқинлашганимда мени яхшилаб кузатиб туринглар. Мен нима қилсам, сизлар ҳам шуни қилинглар.
18
Қароргоҳни ўраб олинглар. Мен ёнимдагилар билан бурғу чалганимда, сизлар ҳам бурғу чалиб, овозингиз борича: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” деб бақиринглар.
19
Ярим тунда, душман қароргоҳида соқчилар энди алмашиб бўлган пайтда, Гидўн ёнидаги юзта одам билан қароргоҳга яқинлашди. Улар бурғу чалиб, қўлларидаги кўзаларни чарсиллатиб синдирдилар.
20
Лашкарларнинг қолган икки қисми ҳам бурғу чалиб, кўзаларни синдирди. Ҳаммалари ўнг қўлларида бурғу, чап қўлларида машъала ушлаганча: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” — деб қичқирдилар.
21
Гидўн одамларининг ҳар бири қароргоҳ атрофидаги ўз жойида турарди. Қароргоҳдагилар эса саросима ичида, бақириб қочишарди.
22
Гидўннинг уч юзта одами бурғу чалганда, душман қароргоҳидаги лашкарлар бир–бирини ўлдира бошладилар. Бу Эгамизнинг қудрати эди. Сўнг Мидиён лашкарлари Зариро томон югуриб, то Байт–Шиттахгача, Таббот яқинидаги Овил–Махла шаҳрининг чегарасигача қочишди.
23
Шунда Гидўн Мидиёнларни таъқиб қилиш учун Нафтали, Ошер ва Манаше қабилаларининг одамларини чақиртирди.
24
У бутун Эфрайим қирлари бўйлаб чопарлар жўнатиб деди: “Пастга тушиб Мидиёнларга қарши жанг қилинглар. Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини қўлга олиб, Мидиёнларнинг ўтишига йўл қўйманглар.” Эфрайим одамларининг ҳаммаси тўпланиб, Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини эгаллаб олдилар.
25
Улар Мидиёнларнинг иккита лашкарбошиси Орив ва Заёвни Иорданнинг шарқий қирғоғигача таъқиб қилиб, қўлга олишди. Оривни бир қоянинг олдида, Заёвни эса шароб тайёрланадиган чуқурнинг олдида ўлдиришди. Кейинчалик бу жойлар Орив қояси ва Заёв чуқури, деб аталадиган бўлди. Сўнг Мидиёнларни таъқиб қилишда давом этиб, Орив ва Заёвнинг бошларини Гидўнга олиб боришди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21